TG Telegram Group Link
Channel: Kun.uz | Расмий канал
Back to Bottom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қаерда қанча мева етиштириляпти – билмаймиз”

Экспортчилар уюшмаси раиси Ёрқин Маликов қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларни бир-бири билан боғловчи аниқ механизм йўқлиги ҳақида сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, экспортчиларга қайси ҳудудда қанақа маҳсулот етиштирилаётгани ҳақидаги аниқ маълумотлар етишмайди.

📹 Тўлиқ суҳбатни томоша қилинг
Ангор тумани ҳокимлиги сотиб олган Captiva вилоят ҳокимлиги балансига ўтказилди

Сурхондарё вилояти Ангор тумани ҳокими хизмат автомобили сифатида Captiva-5 сотиб олганди. Унинг нархи – қарийб 350 млн сўм – туман (шаҳар) ҳокимлари учун белгиланган лимит (340 млн сўм)дан ошиқлиги сабаб Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг талаби билан автомобил вилоят ҳокимлиги балансига ўтказилди. Агентликка кўра, машина “Аёллар дафтари” маблағларидан сотиб олингани ўз тасдиғини топмаган.

👉 https://kun.uz/kr/74696886

Kun.uz расмий канали
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади?

Ғазодаги урушнинг 6-ойига келиб, БМТ Хавфсизлик кенгаши ўт очишни тўхтатиш ҳақида резолюция қабул қилишга эришди. АҚШнинг бунга вето қўймаганига жавобан Исроил делегациясининг Вашингтонга сафари бекор қилинди. Kun.uz мавзу атрофидаги саволлар билан Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Фарҳод Каримовга мурожаат қилди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
«Крокус»га ҳужум бўйича қамоққа олинганлар ҳақида нималар маълум?

26 март куни асли қирғизистонлик бўлган Алишер Қосимов терактга алоқадорликда гумонланиб судга келтирилди, айни вақтга келиб тергов изоляторига юборилганлар сони саккиз нафарни ташкил этмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/78341989

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ва яна 5 жамоа ҳал қилувчи босқичда, Тожикистонни яна Иордания кутмоқда. ЖЧ-2026 саралаш 4-тур якунлари ҳақида

26 март куни Осиёда ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 4-тури доирасидаги учрашувлар ўтказилди. Тур якунларига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси ва яна 5 жамоа ҳал қилувчи босқич ҳамда Осиё кубоги-2027 йўлланмасини нақд қилган бўлса, қолган жамоалар бу масалани 5-турда ҳал қилиш имкониятига эга бўлиб турибди.

👉 https://kun.uz/kr/53042320

Kun.uz расмий канали
Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда

Россия президенти Владимир Путин Москва остонасида жойлашган «Crocus City Hall» концерт залида уюштирилган ва 140 дан ортиқ кишининг ўлими, 100 га яқин инсон бедарак йўқолиши ва 360 киши жабрланишига сабаб бўлган теракт туфайли кучишлатар тизимларнинг олий мартабали раҳбарларини истеъфога чиқариши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/56913780

Kun.uz расмий канали
Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 март, жума куни Тошкент шаҳрида «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади.

👉 https://kun.uz/kr/10728690

Kun.uz расмий канали
Жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади

Тошкентда автобус йўналишларида йўловчилар ҳисобини юритиш, ҳайдовчилар ишини ва пул тушумларини назорат қилиш, автобуслар техник ҳолатини мониторинг қилиш, ажратилган йўлакларда йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш бўйича ягона интеллектуал тизим жорий этилади.

👉 https://kun.uz/kr/09899436

Kun.uz расмий канали
Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси иштирокидаги жанжалда 18 ёшли йигит вафот этди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш катта болани ўлдириб қўйди. Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

👉 https://kun.uz/kr/70318853

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Yunusabad Residence" ТЖМ дан ноёб акция тугашига оз қолди!

Муқаддас рамазон ойида хонадон харид қилган мижоз учун 2 кишилик Умра сафари ёки Дубайга саёҳат совға қилинади. Акция рамазон ойини охиригача амал қилади.

Мажмуа 2, 4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда фойдаланишга топширилган.
⚡️Барча уйлар тайёр кадастрга эга.
Кўплаб мижозлар ўз уйига эга бўлишди, сиз ҳам улгуриб қолинг!

Мавжуд хонадонлар ва сотиб олиш шартлари ҳақида батафсил маълумот:

Онлайн: @yunusabad_residence
☎️ +998(55)512-22-22
📍Локация

Реклама
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 2 апрелгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2024 йил 28 мартдан 2 апрелгача кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/91785362

Kun.uz расмий канали
Кучли шамол вақтида қандай хавфсизлик чоралари кўрилиши керак? – ФВВ тавсиялари

28 март куни Тошкент шаҳрида бўлаётган шамол натижасида айрим кўпйиллик дарахтлар синиб қулаб тушди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кучли шамол вақтида нима қилиш кераклиги бўйича тавсияларини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/56087109

Kun.uz расмий канали
Кучли шамол туфайли Тошкент вилоятида 12 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

Чилонзор туманида эса дарахт қулаши оқибатида газ қувури узилиб, юзлаб хонадонлар вақтинча газсиз қолган.

👉 https://kun.uz/kr/13965810

Kun.uz расмий канали
Киракаш Москва теракти гумонланувчиси билан суҳбат ҳақида айтиб берди

Москва терактининг асосий гумондорларидан бири Шамсиддин Фаридуни 7 март куни «Крокус»даги италиялик операчининг концертига борган. Қайтишда эса таксичига Россиядаги режалари ҳақида гапириб берган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди

Сариосиё туманида аёл киши бошқарувидаги Nexia 3 йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилган. Автомобилда ёнғин рўй берган, аёл ва унинг икки фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки киши шифохонага ётқизилган.

👉 https://kun.uz/kr/76080760

Kun.uz расмий канали
Фуқароларнинг тижорат мақсадида автомобил олиб кириши 1 апрелдан тақиқланиши мумкин

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, кейинги ҳафтадан бошлаб, автотранспорт воситаси учун мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, автомобилни божхонада фақат ўша шахснинг номига расмийлаштириш мумкин бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/95478224

Kun.uz расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқинларингиз сизга Европадан пул жўнатишадими? Уларга Profee иловасини тавсия этинг!

Рамазон ойи давомида Profee’да ўзбекистонликлар учун барча пул ўтказмаларига акция мавжуд:
0% комиссия;
сўмга махсус айирбошлаш курси.
Бундай фойдани ўтказиб юбормаслик керак!

Пулни қандай олиш мумкин?
1️⃣ ушбу ҳаволани Европадаги яқинингизга юборинг.
2️⃣ уларга UzCard ёки HUMO карта рақамингизни беришни унутманг.
3️⃣ пулни олинг

Profee - меҳр ва ғамхўрлик билан пул юборинг!

Реклама
«Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» — УХХ раҳбари россиялик пропагандачиларга суиқасдлар ҳақида

Украина хавфсизлик хизмати раҳбари катта интервю берди. У Қримдаги ва Россия ҳудудларидаги портлашлар, Владлен Татарский ўлдирилиши ҳамда Захар Прилепинга суиқасд уюштирилиши ҳақидаги саволларга жавоб қайтарган.

👉 https://kun.uz/kr/05812610

Kun.uz расмий канали
Статагентлик расмийлари – ташқи савдо ва ойлик маош ҳисоботлари ҳамда расмий инфляцияга ишонч ҳақида

Ташқи савдо ҳақида очиқланаётган умумий характерга эга статистик маълумотларни аниқ деталлар билан бойитиш режаси борми? Ойлик маошлар ҳисоботида кичик бизнес ва қишлоқ хўжалиги субъектларини мунтазам инобатга олиш мумкинми? Статистика агентлиги масъуллари Kun.uz'нинг шу каби саволларига жавоб берди.

👉 https://kun.uz/kr/42650682

Kun.uz расмий канали
Бепули абгор, пуллиси эса фақат қоғозларда – сифатли йўлларга қачон етамиз?

Ҳар баҳор келаркан, ҳали таъмирланганига йил тўлмаган автомобил йўлларини кўриб ҳайратда қоласан киши. Гап энг асосий юклама тушадиган трассалар ҳақида бўлса, асосий умид пулли йўллардан. Лекин бу борадаги лойиҳалар бошланганига ҳам 7 йил бўлиб қолди. Амалий ишлардан дарак йўқ.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
HTML Embed Code:
2024/05/16 01:16:18
Back to Top