TG Telegram Group Link
Channel: Hudud Inform
Back to Bottom
🔰Қонунчиликка кўра, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

https://hottg.com/hudud_inform
Вазирлик ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилади

Бу – “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш ишларини мувофиқлаштирувчи кенгаш (раиси – бош вазир Абдулла Арипов) республика ижро этувчи ҳокимият органларини Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчириш, уларнинг маъмурий биноларидан самарали фойдаланиш ва уларни сотишдан тушадиган маблағларни ушбу ҳудудда маъмурий биноларни барпо этишга йўналтириш юзасидан 3 ой ичида таклиф киритиши лозим.

https://hottg.com/hudud_inform
Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

https://hottg.com/hudud_inform
⚡️Қашқадарёда илк «сайёҳлик маҳалласи» пайдо бўлди

❤️‍🔥Шаҳрисабзнинг «ИҲТнинг 2024 туристик пойтахти» деб тан олиниши доирасида Ҳисор тизмаси этагида жойлашган Мираки қишлоғига илк «сайёҳлик маҳалласи» мақоми берилди.

Бугунги кунда Миракида 5200 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ ҳудудида санаторийлар ва курорт зоналари мавжуд.

Янги мақом туфайли Миракида нафақат сайёҳларни жалб қилиш учун мўлжалланган янги объектлар пайдо бўлади, балки инфратузилма ҳам яхшиланади, йўллар, транспорт, ичимлик суви, электр энергияси, интернет ва янги иш ўринлари яратилади.

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

👨‍👩‍👧‍👦 Аҳоли сони – 37 млн киши
    🧍🏻‍♀️Аёллар сони – 18,4 млн киши
    🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 18,6 млн киши

🌇 Шаҳарда яшовчилар – 18,9 млн киши
🏘Қишлоқда яшовчилар – 18,1 млн киши

👩‍❤️‍👨 Никоҳлар сони – 48 582 та
💫 Никоҳдан ажралишлар сони – 11 481 та

Ташқи миграция ⬇️
🛩 Кўчиб келган – 561 киши
✈️ Кўчиб кетган – 2586 киши

https://hottg.com/hudud_inform
❗️Айрим дарёлар ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади

“Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-14-сон, 17.01.2024 й.) қабул қилинди

📋 Фармонга кўра, 2024 йил 1 майдан:

🔹Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади;

🔹Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланади;

🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш ҳуқуқини фақат “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали реализация қилинади;

🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олишни тақиқлаш ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишлари ташкил этилади.

☑️ Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

🏢 Экология вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди, жумладан:

🔸 дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олишни  мониторинг қилиш ва бу борада доимий рейдлар ўтказиш, тартибни бузган шахсларга нисбатан чоралар кўриб бориш;

🔸дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларни қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган барча субъектлар томонидан тегишли мажбуриятларнинг бажарилишини қатъий назоратга олиш.

🗓 2024 йил 1 апрелгача тоғ ва тоғолди ҳудудларида муқобил норуда фойдали қазилма конлари ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

🌐 2024 йил 1 октябргача давлат космик мониторинги доирасида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларни қазиш ҳамда дарё ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкаларда лойиҳадан четга чиқиш, ноқонуний қазиб олиш ҳолатларини аниқлаш ва тегишли маълумотларни ваколатли органларга тақдим этиш тизими яратилади.

✔️ 2024 йил 1 июнгача Чирчиқ дарёси ўзанини экологик реабилитация қилиш бўйича комплекс лойиҳа ишлаб чиқилади.

https://hottg.com/hudud_inform
Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади

Биринчи “Она Уйи” ижтимоий маркази 8-10 нафар ёш болали аёлни қабул қилиши мумкин. Иккинчи босқичда Она уйи натижалари асосида ҳамда Ўзбекистоннинг маълум бир минтақаси эҳтиёжларига қараб лойиҳани мамлакат бўйлаб кенгайтириш белгиланган.

Она Уйи маркази қийин ижтимоий вазият ва турли салбий ҳолатларда оналарга болаларини ўзлари тарбиялаш имкониятини бериш орқали ёрдам беради. Бу ерда уларга маънавий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатилади ҳамда ушбу ёрдам барча зарур нарсалар, хусусан, уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак, шунингдек, аёл ва бола учун тиббий ёрдамни ўз ичига олади.

https://hottg.com/hudud_inform
❗️Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-66-сон қарори асосида туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Орол денгизи бўйи мобил алоқа ва интернет тармоғи, хусусан, Орол денгизи бўйидаги «Aral Plaza» туристик дам олиш маскани ёнида Ucell мобил операторининг янги таянч станцияси қурилиб, ишга туширилди.

https://hottg.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹#ТАҚДИМОТ

Навоий вилояти ҳокимлигининг янги логотипи қандай кўринишда?

Ундаги белгилар аслида нимани англатади?

Ушбу саволларга видеотақдимотдан батафсил жавобларни олинг.

👍Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланди

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига («Чорвоқ» эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00 ва 16:00 ҳаракатланади. Йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

https://hottg.com/hudud_inform
“Янги Ўзбекистон” университети талабалари дунёнинг биринчи рақамли олийгоҳида амалиёт ўташади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Массачусеттс технология институти MIT J-WEL билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказди.

Мулоқот якунида икки томонлама келишув имзоланди. Унга кўра “Янги Ўзбекистон” университети MIT J-WEL нинг Марказий Осиёдаги энг яқин стратегик ҳамкори сифатида эътироф этилди. Эндиликда университет талабалари дунёнинг энг нуфузли олийгоҳида амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлади.

Бунда талабалар MIT профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган дарсларда иштирок этишлари, илмий тадқиқотлар олиб боришлари, ўз лойиҳаларини янада ривожлантиришлари ва MIT лабораторияларида экспериментлар ўтказишлари мумкин бўлади. Лойиҳанинг яна бир афзаллиги шундаки, талабалар MIT да таҳсил оладиган тенгдошлари билан яқин алоқалар ўрнатиб, доимий тажриба алмашиб боришади.

Умуман, ҳамкорлик муносабатлари таълим сифати ҳамда профессор-ўқитувчилар салоҳиятини янада ошириш, талабалар учун кенг имкониятлар яратиш ва “Янги Ўзбекистон” университетининг халқаро майдондаги обрўйини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Тонировка" учун тўловлар ошди деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

ИИВ ЖХД ЙҲХХ "тонировка" учун белгиланган тўлов миқдори ўзгармаганлигини маълум қилади.

Тўлов миқдорлари аввалгидек:

енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини тусини ўзгартириш (қорайтириш)бепул;

жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори — БҲМнинг 8 баравари (2.720.000 сўм);

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса — БҲМнинг 14 баравари (4.760.000 сўм);

М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)БҲМнинг 40 баравари миқдорида белгилан (13.600.000 сўм).

Рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) олсангиз ушбу тўловларга 10% чегирма бўлади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда "Humo glass-biznes" МЧЖга тегишли М2 тоифадаги "Gaz A21R33" русумли транспорт воситаси учун белгиланган тўлов суммаси 10% чегирма билан 12.240.000 сўм бўлганлигини маълум қиламиз.

Тармоқлардаги айрим саҳифаларнинг админларидан нотўғри маълумот тарқатиб, жамоатчиликни чалғитмасликларини сўраймиз.

https://hottg.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобиль кузовини бир неча хил рангга бўяб ёки плёнка ёпиштириб ундан фойдаланиш мумкинми?

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудларда қатор тайинловлар амалга оширилди

Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Сардоба тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.

Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Ўткирбек Маъмуров Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинлади. Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Фурқатбек Бўтахонов Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига тайинлади. Бунгача у ушбу туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

https://hottg.com/hudud_inform
📍 Ҳудудларда "Янги нафас" югуриш мусобақалари ўтказилди

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида "Бир Ватанда, Бир вақтда, Бир масофада, Бир мақсадда бирга югурамиз" шиори остида ҳудудларда югуриш марафони ўтказилди.

Марафонда:

🔘Қорақалпоғистон Республикасида – 7000 нафар,
🔘Қашқадарё вилоятида – 3000 нафар,
🔘Навоий вилоятида – 5000 нафар,
🔘Наманган вилоятида – 4500 нафар,
🔘Фарғона вилоятида – 6000 нафар,
🔘Сирдарё вилоятида – 1000 нафар,
🔘Тошкент вилоятида – 6000 нафар спортсеварлар иштирок этди.

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2024/05/01 12:50:01
Back to Top