TG Telegram Group Link
Channel: Hudud Inform
Back to Bottom
Ҳудудларда тайинловлар давом этади

Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қизириқ тумани ҳокими эди.

Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

https://hottg.com/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидаги жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш БҲМ нинг учдан бир қисми (113 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади:

🔹иш жойларида;

🔹соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида;

🔹ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда;

🔹автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида.

❗️ Тамаки маҳсулотини махсус ажратилган жойлар ёки хоналарда истеъмол қилиш лозим.

https://hottg.com/hudud_inform
🔰 Қонунчиликка кўра, 2023 йил 1 январдан юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилиши белгиланган.

📌 Шунингдек, 2024 йил 1 январдан эса юқоридаги талаб асосида сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган тадбиркорлар сув ва оқова сув учун тўловларни сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатмаган истеъмолчилар сифатида тўлайди.

https://hottg.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Жаҳонда нималар бўлаётганини сиёсатдан узоқ одам ҳам биляпти” – Шавкат Мирзиёев дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида

https://hottg.com/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлган фермер хўжаликларига зовур сувларида 200–250 бошдан ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

https://hottg.com/hudud_inform
🔰 Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш БҲМининг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 20  минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

https://hottg.com/hudud_inform
🔰 Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн 500 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

https://hottg.com/hudud_inform
Uzbekistan Airways бугун Тель-Авивга учмайди

Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини ҳисобга олган ҳолда, Uzbekistan Airways фақат 15 апрель куни HY301/302 Тошкент - Тель-Авив - Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилди.

Ушбу авиақатнов авиачипталарини қайта бронь қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш мумкин.

https://hottg.com/hudud_inform
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда.

Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз — Ўзбекистон ТИВ баёноти.

https://hottg.com/hudud_inform
Бугун Тошкентда “Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон ва Озарбайжон (фахрий меҳмон) делегациялари иштирок этди.

Йиғилишда давлатлар ўртасида сиёсий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий, инвестиция ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу саммит доирасида Ўзбекистон президенти томонидан олға сурилган минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ташаббуслар, хусусан Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини қабул қилиш таклифи долзарб ва муҳим эканлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, вазирлар долзарб халқаро ва минтақавий масалалар, хусусан Афғонистон, Яқин Шарқдаги вазият, Фаластин-Исроил можароси ва бошқа бир қатор мавзулар бўйича атрофлича фикр алмашдилар.

Йиғилиш якуни бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

https://hottg.com/hudud_inform
☑️ Қонунчиликка кўра, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:

мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

https://hottg.com/hudud_inform
🔰 Тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали қуйидагилар ижарага берилади:

🔹 давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

🔹табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

https://hottg.com/hudud_inform
🔰Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

https://hottg.com/hudud_inform
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида Маҳаллийлаштириш дастури самарали амалга ошириб келинмоқда

Жумладан, 1-чоракда дастур асосида 240 та лойиҳа бўйича 406,3 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу эса прогнозга (371,5 млрд сўм) нисбатан 109,4 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати эса 4 баробар бўлиб, импорт ўрнини босиш самарадорлиги 32,6 млн долларга етказилди.

Бунда янги лойиҳалар бўйича 314,1 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

https://hottg.com/hudud_inform
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 миллионга етди

2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган. Ҳар бир кунда доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

https://hottg.com/hudud_inform
2024 йилнинг май ойидан бошлаб электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгариши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади:

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 1 майгача бўлган муддатда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олиб, минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқилади.

Бунда, 1 млнга яқин энг кам пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорда қайта ҳисобланади.

Аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун 2024 йил ноябрда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг миқдорда бир марталик компенсация ажратилади.

Ушбу компенсация орқали, қарийб 1,5 млн. кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади.

Мазкур компенсация “маҳалла еттилиги” хулосалари асосида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” кирмаган қўшимча 200 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга ҳам тўлаб берилади.

Бунда, “маҳалла еттилиги” томонидан муҳтож оилалар рўйхатлари уйма-уй юрган ҳолда шакллантирилади.

Электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

▪️табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
▪️электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Ижтимоий меъёрдан ортган истеъмол учун компенсация олиш учун эхтиёжманд оила «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига ариза беради ва компенсация кейинги ойда ҳақиқий истеъмолидан келиб чиқиб тўлаб берилади.

Мазкур компенсация тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали тўлаб берилади.

https://hottg.com/hudud_inform
Қонунчиликка кўра, уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳамда жойлардаги ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.

https://hottg.com/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📝 Омбудсманга электрон мурожаатлар қай тартибда юборилади?

Оmbudsman.uz сайти орқали ишни қайта тиклаш, ноқонуний ушлаб қолинган иш ҳаққини ундириш, моддий ёрдам олиш ҳамда нафақага оид бир қатор мурожаатларни юбориш тартибини билармидингиз?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ахборот хизмати томонидан тайёрланган видео роликда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

https://hottg.com/hudud_inform
«BYD» VI Тошкент халқаро марафонининг «Expo» кўргазмаси ташкил этилди

Пойтахтимизда 21 апрель куни «BYD» VI Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 45 мамлакатидан келган 6 минг нафарга яқин атлетлар иштирок этиши кутилмоқда.

Марафон арафасида бугун, 17 апрель куни пойтахтимиздаги «Magic City» боғида «BYD» VI Тошкент халқаро марафонининг «Expo» кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу кўргазма 19 апрель кунига қадар бўлиб ўтади.

🛍 Кўргазмада марафон иштирокчиларига старт пакети берилади. Пакетни олиш учун рўйхатдан ўтиш пайтида берилган QR-код керак бўлади. «Expo» кўргазмасига ташриф буюрганлар етакчи мураббийлар, спортчилар ва мутахассислар билан танишиш имконига эга бўлади.

🕖 Маълумот учун: пакетлар соат 10:00 дан 20:00 гача берилади.

https://hottg.com/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
HTML Embed Code:
2024/04/18 07:56:35
Back to Top