TG Telegram Group Link
Channel: Fitrat.uz
Back to Bottom
«Зангиота» жоме масжидида жума намози шукуҳи.

👉 @fitratuz
Зулҳижжа ойида қандай амаллар бажарилади?

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?

“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

Зулҳижжа ойи қандай ой?


Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?

Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр” (Имом Термизий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

НАФСИНИ ЖИЛОВЛАГАН ИНСОНЛАР

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ЧЕККА ҲУДУДДА ЖУМА ШУКУҲИ

Юртимизнинг чекка ҳудудларидаги масжидларга бориб, намозхонлар билан учрашиб, улар ила дилдан суҳбатлашиш, саволларига жавоблар бериш – савобли амал. Бу, биринчидан, намозхонларнинг диний маърифатини юксалтиради, қолаверса, уларнинг қувончига қувонч қўшади.

Бугун Қибрай тумани бош имом-хатиби Миродил домла Миржалилов Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани "Муҳаммад Норинжоний" жоме масжидига жума намозига ташриф буюриб, мўмин-мусулмонларга гўзал мавъиза қилиб берди.

Масжид қавми ташрифдан мамнун бўлиб, яна кўплаб уламоларнинг келишини интиқлик билан кутишларини айтишди.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


@fitratuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳ» калимаси тарозини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи» эса ер билан осмонни тўлдиради», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

40 ЙИЛДАН БЕРИ НАФСИМ НОННИ ҚИЁМГА БОТИРИБ ЕЙИШНИ ХОҲЛАЙДИ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЗАМЗАМ СУВИДА ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

CАВОЛ: Замзам сувида таҳорат олиш ёки ғусл қилиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Замзам суви билан бетаҳорат кишининг таҳорат олиши, истинжо қилиши, нопок кишининг ғусл қилиши, нопок кийимни поклаши макруҳ экани айтилган. Аммо таҳорати бор инсон табаррук мақсадида замзам билан таҳорат олиши ёки пок кишининг ғусл қилиши макруҳ эмас. Бу ҳақда “Ғунятун носик” китобида шундай дейилган:

ویجوز الاغتسال والتوضي بماء زمزم علی وجه التبرک، ولایستعمل إلا علی شيء طاهر، فلاینبغی أن یغتسل به جنب أو محدث ولا في مکان نجس"

“Замзам суви билан табаррук мақсадида таҳорат ва ғусл қилиш жоиздир. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. Жунуб киши замзам суви билан ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат олиши ва уни нажосат бор жойда ишлатиш мумкин эмас”.

(ويجوز الاغتسال والتوضؤ بماء زمزم على وجه التبرك) أي لا بأس بما ذكر، الا انه ينبغي أن يستعمله على قصد التبرك بالمسح أو الغسل أو التجديد في الوضوء (ولا يستعمل إلا على شيء طاهر) فلا ينبغي ان یغسل به ثوب نجس ولا أن يغتسل به جنب ولا محدث ولا في مكان نجس (ويكره الإستنجاء به) و كذا إزالة النجاسة الحقیقیة من ثوبه أو بدنه، حتى ذكر بعض العلماء تحريم ذالك، ويقال: إنه استنجى به بعض الناس فحدث به الباسور
“Табаррук мақсадида замзам суви билан ғусл ва таҳорат олиш мумкин. Яъни фақат суртиш, ғусл қилиш ёки таҳорат устига таҳорат қилиш каби табаррук мақсадида ишлатиш лозим. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. У билан нажас кийимни ювиш, жунуб ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат қилиш каби ишларни қилмаслик керак. У билан истинжо қилиш макруҳдир. Шунингдек замзам билан бадан ёки кийимдаги нажосатни кетказиш макруҳдир. Айрим уламолар буни ҳаром деган. Айтилишича, бир одам замзам билан истинжо қилиб, бавосир(геморрой) касалига учраган”. (“Иршодус сорий ила маносики мулла Али қори” китоби).

Бир неча ҳадиси шарифларда замзам сувининг фазилатлари: очга таом, ташнага сув, беморга шифо бўлиши ҳақида айтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://hottg.com/+AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
HTML Embed Code:
2024/06/08 08:07:02
Back to Top