TG Telegram Group Link
Channel: Davlat Test Markazi
Back to Bottom
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми?

​​Талаба фарзандли бўлганида унга олий таълим муассасаси томонидан бир марталик суюнчи пули берилади

Талаба олий таълим муассасасига аризани бола туғилган кунидан бошлаб олти ойдан кечиктирмай тақдим этади ва унга раҳбарият томонидан белгиланган нафақа пулини 10 кундан кечиктирмай тўлаб бериш мажбурий ҳисобланади. Ҳозирги кунда нафақа пули миқдори мехнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизини ташкил этади.

2023-йил 1-декабрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 050 000 сўм этиб белгиланган.

Керакли ҳужжатлар:

👉ОТМ ректори номига ариза
👉Паспорт нусхаси
👉Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Талабаларга амалиёт ўтагани учун ҳақ тўланади

Ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.

Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.

Амалиёт 1 ойдан 3 ойгача бўлган давр мобайнида ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.


Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Августдаги кириш имтиҳонларига қадар 5 марта чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бўлиб ўтади

🇺🇿 Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги xaбар беришича, Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари 2024-йилнинг 1-ярми давомида ҳар ойда бир маротаба ташкил этилади. Июн-июл ойи бундан мустасно!

Қатнашиш нархи: 459.000 сўм

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
VM qarori 17-son 10.01.2024.pdf
1.2 MB
⚡️Расман: Энди миллий сертификат имтиҳонида 70+ балл тўплаган абитуриент ўқишга киришда максимал баллга эга бўлади

Вазирлар Маҳкасининг тегишли (2024-йил 10-январдаги 17-сон) қарорига мувофиқ, Миллий сертификат имтиҳонида 70 баллдан ўтган абитуриент "А +" даражага эга бўлади ва ОТМга киришда максимал баллга эга бўлади.

📚 Шунингдек, B+, B, C+, C даражага эга бўлган абитуриентларга тест синовларида эгаллаган балларига нисбатан фоиз асосида максимал баллга нисбатан табақалаштирилган балл берилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
МИКРОКРЕДИТБАНКДА ТАЪЛИМ КРЕДИТИ АЖРАТИЛИШИ БОШЛАНДИ

Кимларга берилади?
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ёки магистратура таълим йўналиши бўйича тўлов-шартнома асосида ўқишга тавсия этилган талабаларга ажратилади.

Муддати қанча?
- 15 йилгача муддатга.

Бу кредитни фоизи қанча?
- Хотин-қизларга фоизсиз (0%);
- Йигитлар учун 14%.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
- Юқоридаги расмда кўрсатилган.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
❗️Яхши хабар: Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси етакчи хорижий ОТМларда ўқитилади

Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан:

тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;

тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;

Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;

тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.

Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:

👉“Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш;
👉“Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили;
👉“Жамоат саломатлиги: овқатланиш”;
👉Профилактик тиббиёт”;
👉“Жисмоний фаоллик ва реабилитация”.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Расман: Энди “PayMe” орқали контракт тўланса комиссия (0%) олинмайди!

Бунинг учун “PayMe” тўлов тизимида “Тўловлар” саҳифасига киринг.

1. “Таълим” бўлимидан “Оплата за ВУЗы”ни танланг.

2. ЖШШИР рақами ҳамда тўлов суммасини киритинг ва тўловни амалга оширинг.

Бунда “Тафсилотлар” тугмасини босиш орқали шартнома бўйича охирги тўлов суммасини ва қарздорликни ҳам кўришингиз мумкин.

PayMe мобил иловасида тўлов амалга оширилганда комиссия (0%) олинмайди.

Шунингдек шартнома тўловини
👉 my.gov.uz портали орқали ҳамда
👉 “Zoomrad” мобил иловаси орқали ҳам комиссиясиз (0%) онлайн тўлаш мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
📈 Дунёнинг энг яхши ТОП-200 та университети қайси давлатларда жойлашган:

🇺🇸 АҚШ: 56
🇬🇧 Британия: 25
🇩🇪 Германия: 21
🇨🇳 Хитой: 13
🇦🇺 Австралия: 11
🇳🇱 Нидерландия: 11
🇨🇦 Канада: 8
🇨🇭 Швейцария: 7
🇰🇷 Жанубий Корея: 6
🇸🇪 Швеция: 6
🇫🇷 Франция: 5
🇭🇰 Гонг Конг: 5
🇯🇵 Япония: 5
🇧🇪 Бельгия: 4
🇩🇰 Дания: 3
🇮🇹 Италия: 3
🇸🇬 Сингапур: 2
🇦🇹 Австрия: 1
🇫🇮 Финляндия: 1
🇮🇪 Ирландия: 1
🇲🇴 Макао: 1
🇳🇿 Янги Зеландия: 1
🇳🇴 Норвегия: 1
🇷🇺 Россия: 1
🇿🇦 Жанубий Африка: 1
🇪🇸 Испания: 1
🇹🇼 Тайван: 1

Times Higher Education 2024

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️ДТМга янги директор ўринбосари тайинланди!

Фарҳод Мирзаев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори ўринбосари этиб тaйинланди.

Фарход Мирзаев шу вақтгача агентликда тест синовларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаёган эди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Расман: Миллий сертификатга эга тарих фани ўқитувчиларига ҳам 50% устама тўланади

2024/25 ўқув йилидан бошлаб, аввал эълон қилинганидек она тили ва адабиёт ўқитувчилари билан бирга, тарих ўқитувчиларига ҳам миллий сертификат олган тақдирда 50 фоизлик устама тўланади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Репетиторлар қатнашиши ман қилинган танлов эълон қилинди

🇺🇿 Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (эски ДТМ) 2024-йилда агентлик томонидан ташкил этиладиган тест синовларида назоратчи сифатида иштирок этиш истагида бўлган номзодлар учун танлов эълон қилмоқда.

Бунинг учун талабгорлар 2024-йил 1-февралдан 1-мартга қадар my.uzbmb.uz сайтининг “Guruh nazoratchiligiga tanlov” бўлими орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Хабарда таъкидланишича, танловда талабалар, репетиторлар, ўқув марказларининг директорлари ва ўқитувчиларидан ташқари 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган олий маълумотли номзодлар иштирок этиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Javoblar varaqasi @talimuz.pdf
369.7 KB
⚡️Расман: Жавоблар варақаси-2024 тасдиқланди

🇺🇿 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан 2024/2025-ўқув йили қабули кириш тест синовларида абитуриентнинг билимини баҳолаш учун жавоблар варақаси намунаси тасдиқланди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Расман: Эндиликда коллеж-техникумни битириб ОТМга 2-3 курсдан кириш мумкин бўлади!

Янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Академик” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилади.

Бунда:

коллеж-техникумнинг 1-2 курсидаги таълим дастурлари, дарсликлари, билимни баҳолаш мезонлари ва муаллимларга талаблар олийгоҳлар билан бир хил бўлади;

техникумларда ҳам “кредит тизими” жорий қилиниб, фанни ўзлаштириш бўйича тўпланган “кредитлар” олийгоҳларда тан олинадиган тизим бўлади.

Яъни, коллеж-техникумда икки йил давомида етарли “кредит” тўплаган ўқувчилар “2+2” ёки “2+3” дастурлари асосида олийгоҳларнинг иккинчи ёки учинчи курсларида таълимни давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Коллеж-техникумда ўқиб, фаолиятини ишлаб чиқаришда давом эттирмоқчи бўлганларни соҳадаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги тизим йўлга қўйилади. Энди, коллеж-техникумда “ишчи касб” йўналишида ўқиганлар икки ёки уч йил ишлаб, тажриба орттирганидан кейин, имтиҳон топшириб, “бакалавр”га тенг малака даражасини олиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Расман: Эндиликда Давлат тест маркази вазифалари хусусий ташкилотларга хам берилади!

Бундан буён билим ва малакани баҳолаш жараёнлари босқичма-босқич нодавлат ташкилотларга ўтказилади.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг маркзидаги 2 йирик олийгоҳ Сергели туманига кўчирилаётгани ростми?

Иқтисодиёт университети ректори Тўлқин Тешабоев Kun.uz'га берган интервюсида молия ва фискал институтлари нима учун иқтисодиёт университетига қўшиб юборилгани, янги ўқув йилидан бошлаб талабалар қаерда ўқишни бошлаши ва ОТМларнинг ҳозирги бинолари тақдири нима бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
⚡️Расман: Навбатдаги CEFR имтиҳони 3-мартдан бошланади!

Тест синовларининг ёзма қисми 3-март куни, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 4-7-март ва 11-12-март кунлари бўлиб ўтади.

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💐 Байрам муборак, опа-сингилларим!

Илмсиз отадан илмли фарзанд улғайиши мумкин. Хаттоки, жохил отадан ақлли фарзандлар етилиб чиқиши мумкин. Лекин илмсиз онадан илмли фарзанд етишиб чиқмайди. Жуда қийин. Бу гапларнинг исботини тарихдаги буюк шахсларнинг оналари қандай бўлганини билиш орқали оласиз.

Қизларимизга илм берайлик. Уларнинг илмли бўлиши учун имконият яратайлик. Зеъро, келажак умматнинг қандай бўлиши хозирги оналарнинг қай даражада илмли эканига бевосита боғлиқдир.

Байрам яна бир бор муборак бўлсин!

Сафимизга қўшилинг!
👉 @davlattestmarkazi
Uzum IT-akademiyasi yangi ta’lim yo‘nalishlarini ishga tushirmoqda

Uzum IT-akademiyasida o‘qishning ikkinchi oqimi 8 aprel kuni boshlanadi.

Akademiyaning ikkinchi oqimiga endi boshlayotgan uchun ikkita kurs bo‘ladi: loyiha menejeri va mijozlarni qo‘llab-quvvatlash, shuningdek, ilg‘or mutaxassislar uchun Java'da ishlab chiqish va tizimlarni tahlil qilish kurslari kiritilgan.

Akademiyaning o‘qituvchilari Uzum ekspertlari va IT sohasidagi yetakchi kompaniyalar mutaxassislari bo‘ldi. Birinchi oqimda bo‘lgani kabi, har bir kursda talabalar Uzum jamoasidagi tyutorlar rahbarligida bajaradigan amaliy topshiriqlar mavjud bo‘ladi.

👉 uzum.tech

Batafsil
​​Тайёргарликни энди бошлаган абитуриентлар йўл қўядиган 7 хатолик

1. Кейинга қолдириш

Вақт бемалолдек кўринади. Имтиҳонларга тайёргарликни эса кейинроқ бошласа ҳам бўлади, деган фикр бўлади.
Лекин ишни бугундан эмас, балки бир ойдан кейин бошласангиз, тайёргарлик янада қийинлашади. Ярим йилдан кейин бошласангиз, ўрганиш учун шунчалик мавзулар кўплигини кўриб, шунча вақтдан бери ҳеч нарса ўрганмагандек ўзингизни ҳис қиласиз.

2. Ўзингизга бўлган ортиқча ишонч

Ҳаттоки, доимо аъло баҳоларга ўқиган ўқувчилар ҳам тестларда юқори натижалар олишади, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Имтиҳондаги натижангиз фанни қанчалик яхши ўзлаштирганингизга, мисол ва масалаларни қанчалик еча олишингизга ва маълумотларни қанчалик яхши эслаб қолганингизга боғлиқ.

3. Пулни ортиқча тежаш

Имтиҳонга ҳеч қандай харажатларсиз мустақил тайёрланиш ҳам кўпинча ўз натижасини бермайди. Телеграмда бепул ёки жуда кичик суммага ўқитаман, бепул видеодарслар орқали ўрганасиз деган одамларга ишониб қолманг. Малакали ўқитувчиларга талаб доим юқори. Тажрибадан ўтган ўқитувчиларнинг курсларига таянинг.

4. Бошқа машғулотларга вақт ажратиш

Имтиҳонларда яхши натижага эришиш учун, ўзингиз учун энг устувор мақсадларингизни ажратиб олинг.
Бир у нарса билан, бир бошқа нарса билан шуғулланиб, қанчалик кўп нарса йўқотаётганингизни билмай, вақтни ўтказиб юборишингиз мумкин.

5. Силла қуригунча тайёрланиш

Дамсиз ва уйқусиз тайёрланиш ҳам асаб тизимингизга салбий ва психологик ҳолатингизга таъсир ўтказиши мумкин. Имтиҳонга муваффақиятли тайёрланиш учун ҳамма нарсани тўғри тақсимлай олишни билиш керак. Дўстлар билан учрашиш ва ҳордиқ чиқаришга вақт ажратиш ўта муҳим.

6. Бошқаларнинг муваффақиятига ҳасад қилиш

Бошқалар билан ўзингизни солиштиришингиз яхши ҳолат эмас. Ҳар кимнинг ўз ўзлаштириш тезлиги, ўрганиш қобилияти бор. Эътиборни ўзингизга ва эришаётган натижа ва ютуқларингизга қаратинг.

7. Ўз ютуғингизга ишонмаслик

Ўз эришаётган натижаларингизни эътиборсиз қолдирсангиз ва ҳар кунлик меҳнатингизни назар-писанд қилмай қадрини тушурсангиз, қўрқув ва ишончсизлик сизга қуршаб олади. Ундан ташқари билим олиш ва эслаб қолиш қобилиятингиз ҳам пасаяди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈
HTML Embed Code:
2024/04/29 06:11:04
Back to Top