TG Telegram Group Link
Channel: Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Back to Bottom
#Чилонзор_туманида_ҳашар

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани маҳаллаларида туман ҳокимининг ташаббуси билан кенг қамровли ҳашар тадбирлари ташкил этилди.

Шунингдек, "1-Катта Чилонзор" ва "2-Катта Чилонзор" маҳаллалари ҳудудида ҳам туманимиз маҳаллаларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан тозалаш, йўл чеккаларидаги савдо ва овқатланиш шаҳобчаларини тартибга келтириш йўналишидаги ишлар олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_туманида_ҳашар

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев: Туман ҳудуди тозалиги учун барчамиз масъулмиз

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани маҳаллаларида туман ҳокимининг ташаббуси билан кенг қамровли ҳашар тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, эрта тонгдан Сўгалли ота кўчасида туман ҳокими раҳбарлигида барча маҳаллалар раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими туман ҳудуди тозалиги учун фақат Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари эмас, балки барча масъул эканлигини, маҳаллаларда ҳашарлар ташкил этиш ва ёзнинг иссиқ кунларида аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди ҳамда бу борада керакли кўрсатма ва тавсияларни берди.

Бугун кун давомида барча маҳаллаларда ҳашарлар ташкил этилиб, кўчаларни, йўл чеккаларини, яшил майдонлар ва ирригация ариқларини тозалаш ишлари олиб борилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Ёз мавсуми мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотлари биноларини таъмирлаб олиш учун қулай давр ҳисобланади. Шу боис, туманимиздаги барча мактаблар ва МТТларда ҳолатига қараб жорий ёки мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Алишер Хатамов иштирокида ўтказилган брифингида айни шу йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Чилонзор_туманида_ҳашар

"Чилонзор" маҳалласи еттилиги ҳам ҳашарларда фаол бўлмоқда

"Чилонзор" маҳалласи еттилигига эрталабки саф йиғилишида "Хонтўпи" маҳалласида жойлашган 80- ва 82- сонли хонадонлар атрофидаги майдонлар бириктириб берилган эди.

Айни дамда кўрсатилган манзилда маҳалла еттилиги ва фаоллар ободонлаштириш, ерларни текислаш, дарахтларни суғориш ва парваришлаш ишларини олиб бормоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
HTML Embed Code:
2024/06/26 14:11:04
Back to Top