TG Telegram Group Link
Channel: @BUGUNUZ™ - Official channel
Back to Bottom
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Конгресси Украинага кўп миллиардлик ҳарбий ёрдамни тасдиқлади

Россия қўшинлари 20 апрел куни Белгород вилояти ва Қора денгиздан Украинага жами йеттита ракета учирган.
Россия Мудофаа вазирлиги бир кечада 50 та дрон уриб туширилганини айтмоқда.
НАТО иттифоқчилари айни пайтда Киевни қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга келишиб олдилар.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев иссиқхоналари: Ҳавога совурилган пуллар

Наманган вилоят, Поп туманида 2020-2021 йилларда қурилган юзлаб гектар иссиқхоналар ишлатилмай, вайрон бўлиб ётибди.  
Ором маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги камбағалларни камбағалликдан олиб чиқиш, уларни ишли қилиш учун қурилган бу парниклар ҳам мана тўрт йилки ишлатилмай, ором олиб ётибди. 
Бу оромлик шу даражада чўзилдики, унда на бир гиёҳ кўкарди, на сабзавот. На камбағал бой бўлди, на давлат. 
Аксинча, бу иссиқхоналарни тадбикорлик учун олган камбағал янада қашшоқ бўлди, чунки у емаган сомсасига пул тўлаши шарт эди, унинг номига 14 фоизли кредит расмийлаштирилган эди. 
Аҳолидан кредитлар мажбуран ундирилди. 
2020 йилда Поп туманида Бандликка кўмаклашиш маркази субсидиялари, Халқ банки ва Микрокредитбанк кредитлари ҳисобига қурилган камбағаллар учун икки сотихли иссиқхоналар тақдим этилди.  
Ором МФЙда юз дона шундай иссиқхона мавжуд бўлиб хар бирига 2 миллион 300 минг сўмдан, жами 230 миллион сўм субсидия ажратилган.  
Иссиқхона нархи икки сотихга 11 миллион 460 минг сўм бўлиб, шундан субсидиядан ташқари, қолган 7 миллионини иссиқхона олган камбағаллар тўлаган. 

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучли ëмғир сабаб Самарқандни сел урди

Ўзбекистонда кучли ëмғир сабаб бир қанча шаҳар ва қишлоқларига сел келишда давом этмоқда. Ижтимоий тармоқларда 20 апрель куни Самарқанд вилоятининг Уругт тумани маркази ва қишлоқларига катта сел келгани видеолари тарқалди. Видеолардан бирида Ургут тумани марказидаги савдо дўконлари акс этган. Унда сув дўконлар ичигача кириб, боргани ва тепадан шаррос қуйилаётган сувни кўриш мумкин.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 789-кун | АҚШ Конгресси Украинага 60 миллиард долларлик ёрдамни маъқуллади

АҚШ Конгресси Украинага 60,08 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратишни маъқуллаб, қонун лойиҳасини Сенатга юборди.
Президент Жо Байден Сенатни қонун лойиҳасини тезроқ тасдиқлашга чақиради.
Украиналиклар АҚШ Вакиллар Палатасининг Украинага ёрдам ажратиш қарорини хурсандчилик билан қарши олмоқда.
Россия – Украина ҳарбий учоқларини уриб тушираётганини, Украина эса Россия энергетика инфратузилмасига ҳужум қилаётганини даъво қилмоқда.
FT: Блинкен Россияга технологиялар бераётгани учун Хитойни қаттиқ огоҳлантирмоқчи.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Audio
📌Озодлик дастури 22.04.24

Тошкентда мактаб фонди учун пул тўплаган ўқитувчи ишдан олинди

Душанбе сафари ортидан Мирзиёев қисқа муддатли таътилга чиқди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 50 млн доллар миқдорида кредит беради

Мирзиёев иссиқхоналари: Ҳавога совурилган пуллар

Автобусда ухлаб ётган аёлга шилқимлик қилган эркак 15 суткага қамалди

Ўш вилоятида сел тошқини оқибатида бир киши нобуд бўлди

Покистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудида сел кутилмоқда

Роскомнадзор “Чегарасиз мухбирлар” сайтини блоклаб қўйди

Эронда ҳижоб назорати бўйича янги хизмат ташкил этилди

Британия ташқи ишлар вазири Марказий Осиё бўйлаб сафарини Тожикистондан бошлади

🔴 https://hottg.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Янги Ўзбекистон, янги амалдор ва яп-янги машиналар. Мирзиёвнинг ҳашаматга ўч мулозимлари

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/22dSC6_kbmc

Ўзбекистон парламенти илк бор бюджет тақчиллиги манзарасида айрим ҳокимлик, вазирлик ва идораларнинг қимматбаҳо автомобиллар харид қилиш учун миллионлаб маблағлар сарфлаётганига эътибор қаратди.

Ўзбекистон ҳукумати 2021 йилдан бошлаб давлат идоралари раҳбарларига бириктирилган хизмат автомобилларининг максимал нархини тасдиқлаган бўлса-да, вазирлар ва ҳокимлар бюджет ҳисобидан энг замонавий ва люкс автомобиллардан воз кечишга шошилмаётир. Амалдорларнинг бюджет ҳисобидан фаровон ҳаёт кечириши янгилик эмас, аммо кузатувчиларга кўра, Мирзиёев даврига келиб расман "дахлсизлик" мақоми берилган ҳокимлар ва бошқа мулозимлар ҳашаматли ҳаётини жамоатчилик кўзидан яширмай қўйгани кузатилади. Ҳукуматдан мустақил бўлмаган парламент эса ижро ҳокимиятини ҳисобдорликка тортадиган қудратга эга эмас.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Украинага босқин: 789 -кун | Киев АҚШ ҳарбий ёрдами етиб келишини кутмоқда. Россия ҳам

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/eKWz7AnSDpA

Украина апрель охиригача АҚШдан ҳарбий ёрдам олишни бошлайди.
Европа Иттифоқи Россиянинг суюлтирилган газини сотиб олишни тақиқламоқчи.
Жаҳонда ҳарбий харажатлари кетма-кет тўққизинчи йил ўсиб бормоқда.
Полша Россия огоҳлантиришларига қарамасдан АҚШ ядровий ракеталарини ўз ҳудудига жойлаштирмоқчи.
Россия Украинадаги урушга африкаликларни ёлламоқда.
24 соат ичида Россия Украинанинг ҳарбий позициялари ва аҳоли пунктларига ракета тизимларидан 71 та ҳужумни амалга оширди.
Чеченистон раҳбарининг 19 ёшли қизи "Чеченистон олдидаги хизматлари учун" медали билан тақдирланди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 789-кун | Киев АҚШ ҳарбий ёрдами етиб келишини кутмоқда. Россия ҳам

Украина апрель охиригача АҚШдан ҳарбий ёрдам олишни бошлайди.
Европа Иттифоқи Россиянинг суюлтирилган газини сотиб олишни тақиқламоқчи.
Жаҳонда ҳарбий харажатлари кетма-кет тўққизинчи йил ўсиб бормоқда.
Полша Россия огоҳлантиришларига қарамасдан АҚШ ядровий ракеталарини ўз ҳудудига жойлаштирмоқчи.
Россия Украинадаги урушга африкаликларни ёлламоқда.
24 соат ичида Россия Украинанинг ҳарбий позициялари ва аҳоли пунктларига ракета тизимларидан 71 та ҳужумни амалга оширди.
Чеченистон раҳбарининг 19 ёшли қизи "Чеченистон олдидаги хизматлари учун" медали билан тақдирланди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
OzodNazar: 1700000 сўмга тушган 2 та лола ва “Ўзбекконцерт” тергаган Лола

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/-EcriFt_19Y

У ёки бу қўшиқчининг - у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл - танасининг бирор мучаси туғаса катта бўлсаю ўша муча ҳажми томошабинларнинг бир қисми ўлчовларига, уларнинг одоб-аҳлоқ тўғрисидаги тушунчалари доирасига сиғмаса, ўша қўшиқчи санъатни ташлаши керакми?
Бу бугунги суҳбатдошларимиз: журналист ва муҳаррир Бахтиёр Олломурод ҳамда юрист Муҳсинжон Мадаминовларга берганимиз кўплаб саволлардан бири, холос. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон, янги амалдор ва яп-янги машиналар. Мирзиёвнинг ҳашаматга ўч мулозимлари

Ўзбекистон парламенти илк бор бюджет тақчиллиги манзарасида айрим ҳокимлик, вазирлик ва идораларнинг қимматбаҳо автомобиллар харид қилиш учун миллионлаб маблағлар сарфлаётганига эътибор қаратди.

Ўзбекистон ҳукумати 2021 йилдан бошлаб давлат идоралари раҳбарларига бириктирилган хизмат автомобилларининг максимал нархини тасдиқлаган бўлса-да, вазирлар ва ҳокимлар бюджет ҳисобидан энг замонавий ва люкс автомобиллардан воз кечишга шошилмаётир. Амалдорларнинг бюджет ҳисобидан фаровон ҳаёт кечириши янгилик эмас, аммо кузатувчиларга кўра, Мирзиёев даврига келиб расман "дахлсизлик" мақоми берилган ҳокимлар ва бошқа мулозимлар ҳашаматли ҳаётини жамоатчилик кўзидан яширмай қўйгани кузатилади. Ҳукуматдан мустақил бўлмаган парламент эса ижро ҳокимиятини ҳисобдорликка тортадиган қудратга эга эмас.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анвар тақачи: “Асосий мижозларим улоқчилар”

Ўтган йили Париждаги Гимет Осиё санъати музейи томонидан интернетда оммага тақдим этилган 1500 дан ортиқ фотосуратлар ичида 120 йил аввал отга тақа ураётган ўшлик тақачининг ҳам сурати бор.

Йиллар ўтиб, технология ривожланиши ортидан тақачиларга эҳтиёж камайиб борди. Бугунги кунда Анвар уста каби тақачилик билан шуғулланаётганлар кўп эмас.

Бу лавҳада кам сонли тақачилардан бири, тақачилар сулоласининг бешинчи авлод вакили бўлган Анвар уста ҳақида ҳикоя қиламиз.

*Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди.

Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз
@ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
Audio
📌Озодлик дастури 23.04.24

Янги Ўзбекистон, янги амалдор ва яп-янги машиналар. Мирзиёвнинг ҳашаматга ўч мулозимлари

Британия ТИВ раҳбари Кэмерон Тошкентга келди

Ўзгидромет раҳбари Ҳафта охиригача 9 вилоятда сел хавфи мавжудлигидан огоҳлантирди

АҚШ Исроил батальонига қарши санкция киритмоқчи

Еврокомиссия TikTok бўйича иккинчи текширувни бошлади

Пашинян “КХШТ суяниш мумкин бўлган механизм эмас”лигини айтди

Россия ҳарбийлари Харьковдаги телеминорага зарба беришди

🔴 https://hottg.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: 1700000 сўмга тушган 2 та лола ва “Ўзбекконцерт” тергаган Лола

У ёки бу қўшиқчининг - у хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл - танасининг бирор мучаси туғаса катта бўлсаю ўша муча ҳажми томошабинларнинг бир қисми ўлчовларига, уларнинг одоб-аҳлоқ тўғрисидаги тушунчалари доирасига сиғмаса, ўша қўшиқчи санъатни ташлаши керакми?
Бу бугунги суҳбатдошларимиз: журналист ва муҳаррир Бахтиёр Олломурод ҳамда юрист Муҳсинжон Мадаминовларга берганимиз кўплаб саволлардан бири, холос. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Америкаликларга ўзбек маданиятини ўргатган Камилла 

13 йилдан бери АҚШда яшаётган Камилла Файз ижтимоий тармоқларда ўзбек маданиятини инглиз тилида айтиб беради. У Ўзбекистон тўғрисида инглиз тилида маълумот жуда кам бўлгани сабаб, Ўзбекистон ҳақида билмаган чет элликлар кўплигини айтади. 

Камилла Америкада талаба ва мутахассислар алмашуви билан шуғулланадиган компанияда ишлайди. Унинг икки нафар қизи Америкада туғилган. У қизларига ҳам ўзбекча тарбия беришга ҳаракат қилади. 

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимизда бўлишишни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 790-кун | Британия Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонда

Россия Одесса ва Киевга ракета ҳамда "Шаҳед" дронлари билан ҳужум қилди. Олдинроқ рус ҳарбийлари Харьковдаги телеминорани қулатган.
Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Новомихайловка қишлоғини ишғол этганини эълон қилди. Украина буни рад этмоқда.
“Новая газета Европа” нашрига кўра, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тузалмас хасталик – ошқозон ости бези некрозига чалинган.
Марказий Осиё бўйлаб сафар қилаётган Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Россиянинг Украинага тажовузини қоралаган ва Лондон минтақа давлатларининг мустақиллиги ва ҳудудий бутунлигини қўллаб қувватлашини таъкидлаган.
Буюк Британия Киевга Британия тарихида энг йирик ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Ой бориб омон қайтмаганлар - Қозоғистонда ҳалок бўлган мигрантлар ҳикояси

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/c2thX8bq3gc

45 яшар Ўктам Чориев ва 48 яшар Собир Менгноров Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилоятида 3 апрель куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган саккиз нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан.

Оила яқинларининг айтишларича, Ўзбекистонда оилани боқишга етадиган маош берадиган иш бўлмагани, иш бўлганда маошлар ўз вақтида берилмагани сабабли бу йигитлар Россияга бориб ишлаган.

Расмий маълумотга кўра, Чимкент-Самара автомобил йўлида ичида ҳайдовчи дохил саккиз киши бўлган “Toyota-Alhpard” автомобили устига қарши томондан келаётган катта юк машинаси чиқиб кетган ва ҳамма ҳалок бўлган.

Бу Россияга ишлагани автомобилда кетаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан содир бўлган биринчи ҳодиса эмас.

Ҳар йили Қозоғистон йўлида Россияга кетаётган ёки келаётган ўзбекистонликларнинг у ёки бу автоаварияларга учраб ҳалок бўлгани, жароҳат олгани ҳақидаги хабарлар келиб туради.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Audio
📌Озодлик дастури 24.04.24

Ўзбекистон илк чоракда хорижга 2,6 млрд долларлик олтин сотди

Ўзбекистонда газ ва нефть қазиб олиш камайди

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Ислом олами уюшмаси Олий кенгашига аъзо бўлди

Қозоқ-ўзбек "тандеми": Марказий Осиё учун яхши, қорақалпоқ фаоллари учун ёмон

Қирғизистонда тўнтаришга уринишда айбланаётган бизнесмен Имомидин Тошов ҳибсга олинди

Тожикистонда вабо хавфи деб Саритоғга сайёҳат қилмаслик тавсия этилмоқда

АҚШ Сенати Украинага ёрдам пакетини маъқуллади

Россияда мудофаа вазири муовини порахўрликда гумонланмоқда

🔴 https://hottg.com/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @ozodnews
OzodNazar: Жаҳонгир Отажоновнинг “инстаойим”ларга аталган қўшиғи

❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/wDf1cev5UfA

Жамият аёллар кийимининг бичими, лаб бўёғининг ранги, соч турмагининг шакли каби майда-чуйдаларга аралашиб, ўралашиб қолаётгандай. Бу каби майда-чуйдалар миллатни майда-майда гуруҳларга бўлиб юбораётгандай. Балки ёмонлик йўқдир бунда ҳам - ҳамма бир хил фикрламайди. Лекин ўша гуруҳлар ўзаро бир- бирини ғажиб ташлаш даражасига ҳам етмаслиги лозим. Нима қилса, ўша бир-бирига ўхшамас гуруҳлар ўзаро тотув яшайди?

Бу ва куннинг шу каби саволларини кечадан бери янги видеоперформанси тармоқда муҳокама бўлаётган таниқли хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳамда хотин қизлар фаоли, филолог Диёра Абдужабборовага бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 791-кун | Россия нефт заводларига зарба; АҚШ Сенати Украинага ёрдам пакетини маъқуллади

Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларида яна ёнғин.

АҚШ Сенат Украинага 61 миллиард долларлик ҳарбий ёрдамни тасдиқлади.

Россияда мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Иванов пора олганликда гумонланиб қўлга олинди.

Навалнийни дафн маросимини ўтказган руҳоний Димитрий Сафронов уч йилга лавозимидан четлаштирилди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
OzodNazar: Жаҳонгир Отажоновнинг “инстаойим”ларга аталган қўшиғи

Жамият аёллар кийимининг бичими, лаб бўёғининг ранги, соч турмагининг шакли каби майда-чуйдаларга аралашиб, ўралашиб қолаётгандай. Бу каби майда-чуйдалар миллатни майда-майда гуруҳларга бўлиб юбораётгандай. Балки ёмонлик йўқдир бунда ҳам - ҳамма бир хил фикрламайди. Лекин ўша гуруҳлар ўзаро бир- бирини ғажиб ташлаш даражасига ҳам етмаслиги лозим. Нима қилса, ўша бир-бирига ўхшамас гуруҳлар ўзаро тотув яшайди?

Бу ва куннинг шу каби саволларини кечадан бери янги видеоперформанси тармоқда муҳокама бўлаётган таниқли хонанда Жаҳонгир Отажонов ҳамда хотин қизлар фаоли, филолог Диёра Абдужабборовага бердик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://hottg.com/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://hottg.com/ozodnews
HTML Embed Code:
2024/04/25 08:27:20
Back to Top