Channel: arabic.uz (hikmatlar)
12630. Имом Абул Аббос Аҳмад Зарруқ: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш жалил (улуғ) йўл бўлиб, нурлар ва далилларнинг равшани, юқори ва олий манфаатдир.
Бунинг сири шундаки, бу иш (яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш) унинг ҳаққида Одамга (малоикаларга буюрилган) таъзим бажо қилиш, сажда қилиш манзилатидадир.
Чунки у сурати восита билан боғланган убудиятнинг кўринишидир.
Кимки уни мерос олса, убудиятда муҳаққиқ, қурб, яқинликда мустаҳкам бўлади.
Кимки бош тортса, ўша бош тортишида шайтонга ўхшаб қолади.
Кимки ундан ман қилинса, маҳрум бўлса ҳам шундай, қасдининг ихтилофи сабабли шайтоннинг рутбасига етмасада, лекин унда нисбат, яъни боғланиш бўлмайди.
Шуни англагин, агар Ҳабиб соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш ҳидоят, фатҳ ва нур бўлмас экан, ундан бошқа нима бўлиши мумкин?!”, деди.
“Ъуддатул муридис содиқ” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Тарих
📜Бу ерлар Андалусдаги охирги ислом таянчи Ғарнота ҳукмдорлиги қулаганидан сўнг кастилияликларнинг жабр-зулмидан қочиб чиққан мусулмон аждодлар яшаган жойлардир.
Эш водийси дея номланувчи ушбу жойлардаги бу ғорларни аждодларимиз қўллари, тирноқлари билан қазганлар...
Изоҳ: Ғор уйлари 15-асрда пайдо бўлган бўлиб, ўша даврда Ғарнотада яшаган мусулмон араб оилалари табиий ғорлардан дон сақлаш ва ҳайвонларни сақлаш учун жой сифатида фойдаланганлар. Андалус таназзули даврларида Реконкист урушлари вақтида улар шаҳарларни ташлаб, деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланиш учун ғорларга бошпана топган эдилар. Бугунги кунда Испанияда сақланиб қолган айрим ғорлардан маҳаллий аҳоли туристик мақсадларда ҳам фойдаланадилар.

12631. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки қурбонлик қилишга имкони бўлиб, қурбонлик қилмаса ийдгоҳимизга келмасин”, дедилар.
Ибн Можа ривояти.
Бошқа бир ҳадисда: “Ҳар ким қурбонлик қилишга қодир бўлса-ю, қурбонлик қилмаса, вафотидан кейин мажусийлар ёки насронийлар қаторида тирилади”, дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Ибн Можа ривояти.
Бошқа бир ҳадисда: “Ҳар ким қурбонлик қилишга қодир бўлса-ю, қурбонлик қилмаса, вафотидан кейин мажусийлар ёки насронийлар қаторида тирилади”, дедилар.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Яхшилик тақдимоти
📕 Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, Биз Ўзимиз ўликларни тирилтирурмиз ва улар тақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз. Очиқ-ойдин «имом»да ҳар бир нарсанинг ҳисобини олиб қўйганмиз", Ёсин сураси, 12-оят.
Биз барча ўликларни Қиёмат кунида қайта тирилтирамиз ва улар қилган яхшилик ҳамда ёмонликларни ёзамиз. Шунингдек, улар ҳаётлик вақтлари ва ўлганларидан кейин қолдирган (яхшилик ва ёмонликка) сабаб бўлган из-асарларини ҳам ёзамиз.
Қабрларда шундай одамлар борки, уларнинг гуноҳлари ҳали ҳам ёзилмоқда... Шунинг учун вафот этганингдан кейин нималар учун сабаб қолдиришинг ҳақида ҳам ўйлаб кўр!!
📜 Изоҳ: «... ва улар тақдим қилган нарсаларни ва қолдирган асарларни ёзурмиз». Ҳаётлари давомида улар нимаики қилган бўлса, ҳаммасини ёзамиз. Улар ўзларидан кейин нима асар-из қолдирсалар, уни ҳам ёзамиз. Ҳеч бир нарса четда қолмайди.
«Ҳар бир нарсанинг ҳисобини очиқ-ойдин имомда олиб қўйганмиз». «Очиқ-ойдин имом»дан мурод номаи аъмолдир. Ўша номаи аъмол, деб номланган равшан имом-китобда Аллоҳ таоло бу дунёда бўлиб ўтган ҳар бир нарсанинг ҳисобини тўлиқ қилиб қўйган. Ўликлар тирилтирилганда ана ўшанга қараб ҳисоб-китоб қилинадилар. "Тафсири Ҳилол"дан.
▫️Баъзи муфассирлар оятдаги: "қолдирган асарларни ёзурмиз"ни "масжидлар сари босган қадам изларини ёзурмиз", деб ҳам тафсир қилишган экан.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📜Ризқ сабабларидан
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Тўрт нарса ризқни жалб қилади:
– Қиёми лайл - тунда ибодатда қоим бўлиш;
– Саҳар чоғларида кўп истиғфор айтиш;
– Садақа беришга аҳд қилиш ва давомли бериш;
– Куннинг аввали ва охирида зикрларни ўқиш", деди.
"Задул маъод" асаридан.

12632. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда қалбнинг кўплаб турларини зикр этган. Улар:
▫️1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, турли разолатлардан пок қалб.
"Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно", Шуаро сураси, 89-оят.
▫️2. Муниб қалб – доимо Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, юзланувчи қалб.
"Роҳмандан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага", Қоф сураси, 33-оят.
▫️3. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб.
"Роббларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлардир", Мўминун сураси, 60-оят.
▫️4. Тақий қалб – Аллоҳнинг шиорлари, ҳукмларини улуғловчи қалб.
"...албатта бу қалбларнинг тақвосидандир", Ҳаж сураси, 32-оят.
▫️5. Ҳай (тирик) қалб – Аллоҳга иймон келтирган ва унга шукр қилувчи қалб.
▫️6. Мариз қалб – шак-шубҳа ва нифоқ каби иллатларга мубтало бўлган (касал) қалб.
"...яна қалбида касали бор тама қилиб юрмасин", Аҳзоб сураси, 32-оят.
▫️7. Аъмо қалб – тўғри йўл, ҳақиқатни кўрмайдиган (сўқир) қалб.
"Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур", Ҳаж сураси, 46-оят.
▫️8. Асим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб.
"Ким уни беркитса унинг қалби гуноҳкордир", Бақара сураси, 283-оят.
▫️9. Мутакаббир қалб – одамларга мутакаббирлик қилувчи, ҳаққа қарши турувчи ва у билан курашувчи қалб.
"Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбга тамға босар", Ғофир сураси, 35-оят.
▫️10. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва раҳмат олиб қўйилган қалб.
"Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар", Оли Имрон сураси, 159-оят.
▫️11. Қосий (қаттиқ) қалб – Аллоҳни танимайдиган ва Уни зикр қилмайдиган қалб.
"Аҳду паймонларни бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик", Моида сураси, 13-оят.
▫️12. Ғофил қалб – ҳаётдаги (Аллоҳ белгилаган) вазифаларини адо этишдан ғофил қалб.
"Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма", Каҳф сураси, 28-оят.
Аллоҳумма, я муқоллибал қулууби, саббит қулуубанаа ъалаа дийник!
Аллоҳим! Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбларимизни динингда собит қил!
Рания Шавқий.
👉P.S. "Қалб" сўзи Қуръони каримда турли кўринишларда жами 132 ўринда зикр қилинган экан.

12633. Ҳотим Зоҳид: “Биродарингда бирон айбни кўриб ундан буни яширсанг, унга хиёнат қилибсан. Агар уни бошқага айтсанг, уни ғийбат қилибсан. Агар у айбни унда юзага чиқарсанг, у ҳолда уни қўрқитиб юборасан”, деди.
Бир киши сўради: “Унда нима қилиш керак?”. “Унга бироз ишора қиласанда, ортга ўгириласан, бошқа гаплар каби бир четга ташлаб қўясан”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Бир киши сўради: “Унда нима қилиш керак?”. “Унга бироз ишора қиласанда, ортга ўгириласан, бошқа гаплар каби бир четга ташлаб қўясан”, деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12634. Жаннат икки жанатдир: Маърифатлар жаннати ва зухруфлар, безаклар жаннати.
Безаклар жаннати охиратда, маърифатлар жаннати эса дунёдадир. Маърифатлар жаннати эҳсон мақомига етишишдир.
Жаннат дейилишининг сабаби, унинг соҳиби худди жаннатда яшаётгандек бўлади. Киши жаннатда Аллоҳ таолонинг жамолини айнан ўз кўзи билан кўрса, маърифатлар жаннатида эса яқин иймони билан басират кўзи орқали худди Роббиси билан яшаётгандек бўлади.
Бу ҳолат банда дунёда у торлик ҳолатида яшаяптими ёки кўп неъматлар ичра кенгликда яшаяптими бир хилда кечади.
Маърифатлар жаннати безаклар жаннатидан афзалдир. Авлиёлар охират жаннатини исташади.
Чунки у ерда Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш бордир. Дунёда эса бу гўзаллик шаръий таклифлар (дин талаблари) остида мавжуддир.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

📜 Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир
▫️ Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Байтил Мақдисни анбиёлар бино қилган ва ўша ерда умр кечирганлар. Унда набий сажда қилмаган ёки фаришта қоим бўлмаган бирон қарич ер йўқдир”, деди.
▫️Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки жаннат боғларидан бир боғга қарамоқчи бўлса, Байтил Мақдисга қарасин. Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир", дедилар.
▫️Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Албатта жаннат Байтил Мақдисни шавқ билан соғинади ва Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир. Фирдавс сурёнийда бўстон деганидир”, деди.
▫️ Қуръони каримдаги: “Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун Ўзимиз баракали қилган ерга юбордик”, Анбиё сураси, 71 -оятидаги “баракали қилган ер”дан мурод, Байтил Мақдис еридир дейишган.
▫️ Шунингдек, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан Байтил Мақдис ерида бевосита сўзлашган, Довуд ва Сулаймон алайҳимуссаломлар Аллоҳ таолога Байтил Мақдис ерида тавба қилганлар, Сулаймон алайҳиссаломга мулкини Аллоҳ таоло Байтил Мақдисда қайтарган.
▫️Закариё алайҳиссаломга Яҳё алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақида Байтил Мақдисда хушхабар берган, Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга тоғларни ва қушларни Байтил Мақдисда бўйсундириб берган.
▫️Барча пайғамбар алайҳимуссаломлар қурбонликларини Байтил Мақдисда келтирганлар ҳамда Яъжуж ва Маъжуж Байтил Мақдисдан бошқа бутун ер юзини эгаллайди, маҳв қилади.
▫️Абу Журайждан ривоят қилинади: “Бандаларининг яхшиларини Байтил Мақдис томон ҳайдамагунча Қиёмат қойим бўлмайди. Бас, Аллоҳ у ерни уларга яшаш маскани қилиб беради”, деди.
▫️Ваҳб ибн Мунаббиҳдан ривоят қилинади: “Байтил Мақдис аҳли Аллоҳ таолонинг қўшниларидир. Аллоҳ таоло ўзининг қўшниларини азобламасликка ҳақлидир”, деди.
📗Тарихчи, олим ва фақиҳ Мужириддин Ҳанбалий Алиймийнинг "Ал унсил жалийл би тарийхил Қудси вал халийл" асаридан.

12635. Саодат аломатларидан
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
“Саодат ва муваффақиятнинг аломатларидан, қачонки бандада илми зиёдалашса, унинг тавозеси, раҳмати, хавфи ва эҳтиёткорлиги ҳам зиёда бўлади.
Ҳар қачон умри зиёда бўлса, унинг (дунёга) ҳирси, интилиши камайиб боради.
Ҳар қачон бойлиги ортадиган бўлса, унинг сахийлиги ва эҳсони орта бошлайди.
Ҳар қачон қудрати ва имкониятлари орта бошлагани сайин эса, унда одамларнинг ҳожатини чиқариш, ёрдам бериш ва уларга тавозели бўлиши ҳам орта бошлайди”.
“Фавоид”дан.

12636. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади. Эй Муъоз ушбуни айтгин: “Аллоҳумма, мааликал мулки ту`тил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман ташаа ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъалаа кулли шай`ин қодийр. Роҳмаанад дунйаа вал ахироти ва роҳиймаҳумаа. Туътийҳумаа ман ташаа-у ва тамнаъу минҳумаа ман ташаа. Ирҳамний роҳматан, туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваак”, дедилар.
Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин!
“Ат-тарғиб ват тарҳиб” дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин!
“Ат-тарғиб ват тарҳиб” дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Тавсия
📕 Қуръонни пухта ёдлашдаги услубим қуйидагича:
1. Аввало (ёд олмоқчи бўлган оятларни) 7 маротаба қорининг тажвид билан ўқиган тиловатида эшитиш.
2. Сўнг, Мусҳаф(Қуръон)га қараб 7 марта ўқиш.
3. Мусҳафни ёпиб қўйиб ёддан 7 марта қироат қилиш.
4. Ҳар бир фарз намозидан кейин (ўша ёдлаётган оятларни) 7 мартадан такрорлаш.
5. Шунда жами 56 марта бўлади, агар тоқатингиз етса уни такрорини 100 тагача етказинг. Агар намозда (зам сурага қўшиб қироат қилиш билан мустаҳкамласангиз янада) яхши.
Солиҳ салафлардан бирлари, “Ким бир нарсани қирқ мартадан кўп такрорласа, уни ёд олади”, деган.
Нура Мотрудий.

Солиҳ амални яшириш
📜Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Кимки қалбида бир туйнук очилишини ва ўлим шиддатлари ҳамда қиёматнинг оғир аҳволотларидан нажот топишни яхши кўрса, ошкор (яхши) амалларидан кўра яширин (солиҳ) амаллари кўпроқ бўлсин!”, дедилар.
Қози Иёзнинг “Тартибул мадорик ва тақрибул масолик” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
📜Имом Молик раҳимаҳуллоҳ: “Кимки қалбида бир туйнук очилишини ва ўлим шиддатлари ҳамда қиёматнинг оғир аҳволотларидан нажот топишни яхши кўрса, ошкор (яхши) амалларидан кўра яширин (солиҳ) амаллари кўпроқ бўлсин!”, дедилар.
Қози Иёзнинг “Тартибул мадорик ва тақрибул масолик” китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
12637. Фарз намозларидан кейинги дуо ва зикрлар
▫️Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ.
▫️Аллоҳумма антас салам, ва минкас салаам, табарокта я зал жалаали вал икром!
▫️Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳ. Ва лаа наъбуду иллаа иййааҳ. Лаҳун неъмату ва лаҳул фазл. Ва лаҳу санааул ҳасан. Лаа илаҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд-дийн. Ва лав кариҳал кафируун.
▫️ Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, валлоҳу акбар. (33 мартадан).
▫️Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. (1 марта)
▫️ Ихлос сураси, Фалақ сураси, Нас сураси. (Ҳар бир намоздан сўнг 1 мартадан. Шом ва бомдоддан сўнг 3 маротабадан ўқилади).
▫️ Оятал курсий ўқилади: “Аллоҳу лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййюл қоййум..”, (Бақара сураси, 255-оят)
▫️Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйий ва йумийту ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. (Бомдод ва шом намозидан сўнг 10 маротаба ўқилади).
▫️Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан. (Бомдод намозида, салом бергандан кейин)

Умрга барака
📜Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Силаи раҳм, ҳусни хулқ ва яхши қўшничилик масканларни обод қилади ҳамда умрларни узайтиради", дедилар.
Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Байҳақийлар баъзи енгил фарқлар билан ривоят қилганлар.
▫️Изоҳ: Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқининг кенг қилиб берилишини ёки ажалининг кечга сурилишини истаса, силаи раҳм қилсин», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

HTML Embed Code: