TG Telegram Group Link
Channel: Andijon viloyati Prokuraturasi
Back to Bottom
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида вилоятда кураш спорт турлари бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят прокуратурасининг барча тезкор ҳодимлари, бюро, Мактабгача ва мактаб таълим ҳамда Спорт бошқармаларининг бошлиқлари, эркин ва юнон-рум кураш спорт турлари бўйича малакали спорт мураббийлари ва совриндор ёшлар иштирок этди.

Йиғилишда, вилоятда ушбу спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича фаолиятни янада кенгайтириш, тренерлар ва ҳакамларнинг малакасини ошириб бориш, спортчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мактаб ўқувчиларини кураш спорт турларига жалб қилиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил қилиш, туман (шаҳар)лардаги ушмаган иқтидорли ёшларни топиш ва уларни тизимли спортга жалб қилиб бориш бўйича кенг кўламли ишларни ташкил этиб боришлари ҳақида топшириқлар бериб, эркин ва юнон-рум кураш спорт турлари бўйича Осиё ва Республика босқичларида нуфузли ўринларни олган 10 нафар ёшларга вилоят прокурорининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов Булоқбоши туманида “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари асосида олиб борилаётган ишлар ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган амалий тадбирлар билан танишди.

Хусусан, вилоят прокурори ичимлик суви ва газ тармоқларини қайта таъмирлаш, хонадон ва уларнинг ёрдамчи биноларига ранг бериш, аҳоли хонадонларига мевали ва манзарали кўчатлар экиш, электр тармоқларини тортиш, кўчаларни шағаллаштириш, хонадон томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича бажарилган ишлар билан танишди.

Шунингдек, аниқланган камчиликлар юзасидан туман масъуллари билан учрашиб, мавжуд муаммоларни муҳокама қилди, унда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, туманни жиноятчликдан холи ҳудудга айлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, муқобил энергия манбаалари яратиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош  прокуратура бошқарма катта прокурори И.Н.Омонов томонидан Жалақудуқ туманида ташкил этилган штаб аъзолари ҳамда тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда Президентнинг 01.04.2025 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарорига ижроси бўйича "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш масалалари"га бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман штаби ишни тўғри ташкил этиш, фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда иштирокчиларга юқоридаги қарорга асосан энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман идоралараро ишчи гуруҳларининг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятни ташкил этиш механизмлари тушунтирилди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook
Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Президентнинг 01.04.2025 йилдаги "Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сон қарорига асосан шаҳар штаби аъзолари учун "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш масалалари" мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди.

Семинарда соҳанинг малакали мутахассислари томонидан шаҳар штабида ишни тўғри ташкил этиш, фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, технология йўқотишларини камайтириш, энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини фош этиш ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.

Машғулот якунида барча штаб аъзолари ва иштирокчиларга юқоридаги қарорга асосан энергия самарадорлигини ошириш бўйича шаҳар идоралараро ишчи гуруҳларининг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятни ташкил этиш механизмлари тушунтирилди.

🌐 Андижон вилояти прокуратурасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | Facebook
HTML Embed Code:
2025/04/08 09:19:37
Back to Top