TG Telegram Group Link
Channel: Tafakkur egalari
Back to Bottom
Тарихда шундай инсонлар борки ҳар қандай шароитда инсонийликни сақлаб қолганлар. Шундай буюк инсон поляк маърифатпарвари ва болалар ёзувчиси Януш Корчакдир. Корчак немис фашистлари Полшани босиб олганда болалар уйи директори эди. Кейин фашистлар болалар уйидаги яҳудий ва бошқа миллат болаларини газ камерасига ўлдириш учун олиб кетишаётганда, немис аскари Корчакни таниб қолади ва Корчакка "мен сизни китобларингизни ўқиб катта бўлганман. Сизнинг мухлисингизман. Мен сизни бу болалар билан кетишингиз йўл қўймайман. Сизнинг ҳаётингизни сақлаб қоламан" дейди. Шунда Корчак "мен  болалар билан кетаман" дейди. Ва газ камерасига боргунча болаларга эртак айтиб кетади. Ва уларга "Қўрқманглар болаларим. Биз ҳозир жаннатга, тангрининг олдига борябмиз" деб болалар билан бирга ҳалок бўлади. Бу маъшум воқеа 1939 йил декабрда содир бўлади.

Ана шундай инсонлар борлиги учун ҳам дунё мавжуддир балки.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Diningizni bevosita ustozlardan tartib asosida o‘rganing!

Shayx Muhammad Avvoma.

Bugun juda ko'p yoshlar ilm olishdagi shu oddiy qoidani bilmaganligidan o'zlari uchun johiliyat eshigini ochmoqdalar.

Eshiting va tafakkur qiling!

@Tafakkur3
Forwarded from Tafakkur egalari
#ибрат

❗️Намознинг жисмоний фойдалари

Қиём — тик туриш:
белдаги оғриқларни 25%;
тиззалардаги оғриқларни 52%;
кафтдаги оғриқларни 32%;
оёқ бармоқларидаги оғриқларни 22% камайтиради.

Рукуъ ҳолати:
белдаги оғриқларни 18%;
тиззадаги оғриқларни 63%;
кафтдаги оғриқларни 32%;
оёқ бармоқларидаги оғриқларни 22% камайтиради.

Сажда ҳолати:
белдаги оғриқларни 24%;
оёқ бармоқларидаги оғриқларни 13%;
тиззадаги оғриқларни 53%;
билаклардаги оғриқни 28% камайтиради.

Қаъда ҳолати:
белдаги оғриқларни 37%;
оёқ бармоқларидаги оғриқларни 17% камайтиради.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Илм - жоҳил билан тортишмасликдир...

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Макка шаҳрининг дунёга кўрсатилмайдиган ҳудудлари.

Ҳеч уйлаб кўрганмисиз, камбағал нима учун камбағал?

Яна эътибор берганмисиз, нима учун асосан жамиятдаги ижтимоий табақаланишнинг сўнги ўринларида турувчи инсонлар истиқомат қиладиган жойларда ахлат уюмлари доим кўп бўлади. Уларнинг кўпчилиги кўча-куйнинг тозалигига бе эътибор бўлади. Катта эҳтимол билан ўз уйларида ҳам тартиб бўлмайди.

Табиийки, ахлат кўпайган жойда нажас ҳам кўп бўлади. Бундай жойлар инсонларга зиён келтирувчи, касаллик тарқатувчи, хашарот ва кемирувчиларнинг ҳам хуш кўрган жойидир. Албатта нопоклик бор жойлардан фаришталарнинг қадами узилиб инс ва жинсни ўзига чорлайди. Қарабсизки, ризқ борасида Аллоҳнинг синовидаги одам, ўзининг лоқайдлиги, дангаса ва бефорасатлиги оқибатидан боши ташвиш, касалликлар ва омадсизликдан чиқмай қолади.
Ўзининг бу абгор ҳолатига эса бошқаларни айблайди. Масалан, давлатни.

Бу тоифа инсонларга маслаҳатимиз, камбағалликдан қутилиш учун илк ишни остонангиз тозалигидан бошланг!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Тана аъзоларини заифлаштирадиган инсоний туйғуларни биласизми?

Аччиқланиш: Жигарни заифлаштиради.
Ғамгинлик: Ўпкани заифлаштиради.
Хавотирланиш: Ошқозонни заифлаштиради.
Стресс: Юрак ва мияни заифлаштиради.
Қўрқув: Буйраклар ишламай қолишига олиб келар экан.

Тафаккур қлооoрас анаққиса... 😁

@Tafakkur3
ЖАБРОИЛ алайҳиссалом, 2 раъкат намоз ўқиди, бу 2 раъкат намоз ўқиши охират йили билан 4 минг йил давом этди.
Намозни тугатиб:
— “Ë роббим, коинот яратилганидан бери шундай НАМОЗ ўқиган бошқа банданг борми?!” - деб сўради...
Аллоҳ таоло мархамат қилди:
— Охир замонда келадиган уммати Муҳаммаддан, Ҳабибимнинг умматидан БИР БАНДАМ тахоратида камчиликлар билан, хатолар билан, ҳар хил ўй - фикрлар билан ва ҳатто неча раъкат қилаëтганини унутиб 2 РАКЪАТ намоз ўқийди...
Уларнинг бир неча дақиқада ўқийдиган намози сен 4 минг йилда ўқиган намозингдан "МАҚБУЛРОҚ" бўлади...
- Ë Роббим, нима учун уларнинг намози бунчалик «ҚИЙМАТЛИ» бўлади?!
- Чунки улар менинг ҳузуримга - ДУШМАНИМНИ мағлуб қилиб келадилар... Сенда эса душман йўқ!
Улар - ДУНЁ СЕВГИСИДАН узоқлашадилар, нафсларининг ëмонлигидан қутулишга ҳаракат қиладилар, шайтоннинг васвасасига учмасдан "АЛЛОҲУ АКБАР" дейдилар!

Имом Ғаззолий

Уммати Муҳаммаддан бўлганимизга шукр қилайлик, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Ўзингизни тарбия қилинг!

Уйланганимдан уч йил ўтиб фарзанд кўрдим. Дарҳол бола тарбиясига оид китоб-рисолалар сотиб олдим, рафиқам билан ўтириб ота-онамиз бизга берган ўгит ва пандларини эслайдиган бўлдик. Бола улғаяркан, унга кундалик одоблар, ахлоқ қоидаларини ўргата бошладик. “Таомни ўнг қўлингда е…”, “Ётиб овқат ема…”, “Ўзингдан каттага салом бер…”, “Ҳожатдан сўнг албатта қўл ювилиши керак…”

Кунларнинг бирида бозордан нон сотиб олиб, уйга пиёдалаб кета бошладик. Ўша куни тушлик қилмагандим, қорним таталаб кетяпти. Уйга боришгача сабрим чидамай елимхалтада турган нонга қўл чўздим: бир бурдаси билан қоринни алдаб кетай… Қўлим нонга тегар-тегмас орқадан огоҳлантириш келди:
– Ада, нон емоқчимисиз? Қўлларингизни ювмагансиз-ку!
Дарров ҳушёр тортдим. Ҳозир нонни ушатиб олишим боламга овқат ейишдан олдин қўл ювиш кераклиги ҳақида берган тарбиямни ювиб кетишини ўйладим.
– Ҳа-я, рост айтасан, ўғлим. Қўлларим ювилмагани ёдимдан кўтарилибди. Эслатганинг учун раҳмат. Нонни уйда, қўлларни ювиб еймиз…

Аёлим билан шу ҳақда эслашиб кулишдик. Шунда онаси бир гапни айтиб қолди: “Сизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатингиз ўғлингиз кузатуви остида. У сизга тақлид қилади. Илтимос, эҳтиёт бўлинг…” Бунақа пайт бир нақл ёдга тушаверади: “Болаларингизни тарбия қилманг. Улар барибир сизга ўхшашади. Сиз ўзингизни тарбия қилинг”.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Forwarded from Azizbekh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТУЗАТИШ ВА УЗРНОМА 

Ҳурматли юртдошлар!
2024 йил 3 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази томонидан "КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ?" деган мавзуда савол-жавоб лойиҳаси техник сабабларга кўра, эҳтиётсизлик оқибатида ижтимоий тармоқларда эълон қилинганини маълум қиламиз.
Фатво маркази директори Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва у кишининг ўринбосарлари муборак ҳаж сафарида экани, мазкур фатво лойиҳаси атрофидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳали ниҳоясига етмагани ва шунингдек, замонавий масалаларни кенг қамровли ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирамиз.
Сиз азизлардан узр сўраган ҳолда ушбу фатво устидаги илмий тадқиқотларни ниҳоясига етказиб, қайта эътиборингизга ҳавола қилинишини маълум қиламиз.
Аллоҳ таоло барчамизга рушду ҳидоят берсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


PS. Видеонинг постга алоқаси йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак

Аччиқ ҳaқиқат!

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Шумбола

Туркистон туман қўриқлаш бўлими агентининг хабари.

Агентура: хабарчи «Кильды»
Хабар келиб тушган вақт: 11 декабрь 1914 й.

Ҳозир Қўқонда мусулмонлар хотиржамликда бўлиб, сартларнинг зиёлилари Туркиянинг (I Жаҳон урушидаги) мағлубиятларига совуққонлик билан қарамоқдалар, аммо агарда Афғонистон Россияга қарши уруш эълон қилса, сартлар бир тан бир жондек қўзғаладилар. Мусулмонлар Германияга ҳалоскор сифатида қарамоқдалар ва уруш ҳақидаги барча манфаатлар шу устига қурилган, чунки улар агарда Германия ғалаба қозонса Туркияга ва бошқа мусулмон мамлакатларига яхши бўлишини биладилар. (Германия императори) Вильгелм исми хатто энг қора ва қилтириқ қашшоқларга ҳам маълум. Кимдир - "Вильгелм урушни мусулмонларни деб бошлаган, ва мусулмонларни битта ягона давлатга бирлаштирмоқчи" деган гапни тарқатгани учун барча мусулмонлар унинг ҳақига дуо қилмоқда. 

Ўзархив. Ф. И-461. Оп. 1. Д. 2155. Л. 1.

Ғофур Ғулом каби ёзувчилар тарихни бизга 180 даражада тескари кўрсатиб келгани учун ҳам "Шумбола" каби асарлар ўз даврида экран юзини кўрди.

"Шумбола" асарида ўзбек уламолари дунёда бўлаётган воқеалардан бехабар, қолоқ кишилар сифатида тасвирланган бўлиб, хатто олмонлар ҳақида афсонавий қарашда бўлган деб уқтирилган. Ачинарлиси, ана шундай фильмларга лаққа ишонадиган айрим #необлогерлар ҳам мана шу мавзуларни кўтариб, ўзларининг аждодларини масҳара қилиб юради.

Юқоридаги тарихий ҳужжатга кўра, рус агентурасига келиб тушган хабарда, ўз даврида Туркистон мусулмонлари ва зиёлилари геосиёсий воқеъликдан яхшигина хабардор бўлгани ва хатто қора халқнинг энг қашшоқлари ҳам Германия Императори Вильгелм ҳақида маълумотга эга бўлганини кўрсатмоқда.

tanatoz1920

@Tafakkur3
Эйнштейннинг мактаб аттестати.

Германияда ўрта таълим баллари бизларга кўра тескари ҳисобланаркан, ҳамда улар 6 балли баҳолаш тизимидан фойдаланишаркан, яъни:

1 — sehr gut «аъло» 2 — gut «яхши» 3 — befriedigend «етарли» 4 — ausreichend «қониқарли» 5 — mangelhaft «қониқарсиз» 6 — ungenügend «жуда ёмон».

P.S.: Эйнштейн ҳам бизнинг таълимдаги стереотипларни синдира олмаса керак.

Азамат Акбар

@Tafakkur3
ҲАЁТНИНГ МАЗМУНИ НИМА?

Сулаймон подшодан масал
Сулаймон (Соломон) подшо қуёш чиқишини кузатиб тоғдан пастга тушганда, адирда тўпланиб турган халойиқ унга ўз саволлари билан мурожаат қилишди:
-Сен биз учун илҳом манбаисан. Сенинг сўзларинг қалбимизни ўзгартиради. Донишмандлигинг эса ақл-идрокимизни ёритади. Биз сени зўр иштиёқ билан тинглаймиз. Айтчи: ҳаётнинг мазмуни нимадан иборат?
-Ҳаёт – бу йўл, мақсад ва мукофот. Сизнинг бурчингиз –етукликка интилиш, доимо тараққиёт томон ҳаракат қилиш. Сизнинг ҳаётингиз – Олам тарихи. Ҳаётингизга худди байрамдек муносабатда бўлинг, чунки ҳаёт ўз-ўзича қадрли.
— Нега биз кулфатларга дучор бўламиз?
— Нимани эксанг, ўшани ўрасан. Бахтсизлик – бу сизнинг танловингиз. Аламзадалик эса – бу жоҳиллик маҳсули. Бировларни айблаб ўз кучингизни йўқотасиз. Уйғонинг, чунки ўзини англаб етмаган одам дунёдаги энг қашшоқ кимсадир. Умрини, вақтини беҳуда ўтказадиган одам камбағалликка дучор бўлади.
— Бахтсизликни қандай енгса бўлади?
— Ҳеч қачон ўзингизга таъна қилманг. Ҳаммаси учун шукр қилинг. Ўзингизни яхши кўринг, кимки ўзини севса бошқаларни ҳам севади. Хуш-хурсандлик ва омадингиз чопган чоғларингизда ибодат қилинг ва шунда кулафатлар сизни четлаб ўтади. Ибодат қилинг, аммо Худо билан савдолашманг
— Бахтга қандай эришса бўлади??
— Яхши кўрувчилар ва шукр қилувчилар бахтлидир. Бахтли инсонлар жаннатни энг аввало ўзларидан топгувчилардир. Бахтиёр одамлар атрофга хурсандчилик улашадилар. Иштиёқ билан изланадиган одам бахтлидир. Худонинг даъватига қулоқ тутганлар бахтиёрдирлар. Ҳаётда ўз бурчларини адо этаётган инсолар бахтлидирлар. Ўз меҳнати билан ноз-неъматлар яратаётганлар бахтли одамлар. Кечирувчилар бахтлидир. Ўзини англаб етганлар дунёдаги энг бахтиёр одамлар.
— Дунёдан қандай яшаб ўтмоқ керак?
— Умрнинг ҳар дақиқасини ғанимат билинг, чунки беҳуда кетган вақтингиз кулфат келтиради. Қалбингизда неки бўлса албатта у юзага чиқади. Дунё кўзингизга тор ва қоронғу кўринса билинки – қалбингиз тор ва қора юрак одамсиз. Бахт – бу чиқиб келаётган Қуёшдек порлаган қалб эгаларига насиб этади. Ҳаётингизни жуда мурккаблаштириб юборманг. Ҳеч кимга ёмонлик қилманг. Ҳасад қилманг. Бахтли ва қалби пок инсон бошқаларни ўзгартиришга қодир бўлади. Уйғунликда яшанг ва Ўзлигингиз билан қолинг.

Тафаккур қилинг!

Ж.Сафоев таржимаси

@Tafakkur3
#ибрат

Эр-хотин орасидаги масофанинг энг гўзал ўлчови.

Агар эр-хотин Аллоҳга қанча яқин бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик яқин бўлади. Агар эр-хотин Аллоҳдан қанча узоқ бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик узоқ бўлади.

Абдулҳодий Юсуф

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

У бошқаларга ўхшаб тиланчилик қилиши мумкин эди. Бироқ, номуси шу ҳолатида ҳам соғлардан-да кўп иш қилишга мажбур қилди...

Тўрт мучали соғ бўлатуриб, бирор хунарни бошини ушламай, дангасалик қилиб "иш йўқ" дейдиган инсонлар кўриб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3
#ибрат

САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103-оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
ШАЙТОННИНГ ОДАМНИ ЙЎЛДАН ОЗДИРАДИГАН 10 ТА НАЙРАНГИ

Донишмандлардан бири айтган эканки: «Мен шайтон одамларни тўғри йўлдан оздириш учун қўллайдиган найранглари ҳақида ўйладим ва у Аллоҳнинг бандасига ўнта эшик орқали етишини аниқладим.

1.Очкўзлик ва баджаҳллик орқали.

Бунга қарши туриш учун Аллоҳнинг қарорига рози бўлиш ва Унга тўлиқ ишониш керак. Бунга Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзлари далил бўлиб хизмат қилади:
«Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир» (Ҳуд сураси, 11-6).

2. Фоний дунёда узоқ умр кўриш умиди орқали.

Бу касалнинг давоси бўлиб тўсатдан ўлиш олдидаги қўрқув хизмат қилади. Ахир одам қачон ўлишини билмайди. Аллоҳ Таоло Муқаддас Китобида айтадики:
«Албатта, соат (қиёмат) илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билгувчи ва ўта хабардордир» (Луқмон сураси, 34).

3. Лаззатланиш истаги, шунингдек, дунёвий неъматларни бўрттириб кўрсатиш орқали.

Бу касални даволашга ушбу неъматларни тарк этиш ва ҳар бир дунёвий нарса учун жавоб беришга тўғри келишини тушуниш хизмат қилади. Бунга Қуръоннинг қуйидаги оятлари далил бўлиб хизмат қилади:
“Уларни тек қўй, еб-ичиб, ҳузурланиб, умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар. Бас, тезда билурлар.
Ҳозирча, бу дунёнинг беш кунлик ҳаётида кофирларни ўз ҳолига қўйиб қўявер. Ҳайвонга ўхшаб еб-ичиб, ҳузур-мазза қилиб юраверсинлар. Уларнинг еб-ичишдан ва лаззат кетидан қувишдан ўзга ишлари ҳам бўлмасин. У кофирлар, осийлар турли орзу- «умидлар ила машғул бўлиб юраверсинлар». Эртага уни, индинга буни қиламан, десин. Орзу кетидан орзу, умид кетидан умид қилаверсинлар. Охир-оқибат келиб, бутун машғулотлари, бутун ишлари шунга ўхшаш тирикчилик орзу-умидидан иборат бўлиб қолсин. Аммо фурсати келса:
«Бас, тезда билурлар». Нимани биладилар? Асл иш, асл ҳақиқат қаёқда эканини англайдилар. Асл ҳузур-ҳаловат, асл орзу-умид нимада бўлиши кераклигини биладилар. Чунки улар ҳозирги ҳолатларида абадий қолмайдилар. Ҳамма нарсанинг ҳам вақти-соати бор” (Хижр сурасининг 3-ояти, “Тафсири Ҳилол”дан).

4. Ўзига мафтун бўлиш орқали.

Бу касалга даво бўлиб Аллоҳга берган неъматлари учун миннатдор бўлиш, бу дунёдан гуноҳлар билан ва иймонсиз кетишдан қўрқиш хизмат қилади. Бунга Аллоҳнинг қуйидаги сўзлари далил бўлади:
«У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир» (Ҳуд сураси, 105).
Ахир одам ўзининг бу тоифалардан қайси бирига киришини билмайди.

5. Атрофдагиларга беҳурматлик кўрсатиш орқали.

Бу касалнинг давоси бўлиб одамларнинг ҳуқуқларини билиш ва уларга риоя қилиш хизмат қилади. Аллоҳ таоло айтадики:
«Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. Лекин мунофиқлар билмаслар» (Мунофиқун сураси, 8).

6. Ҳасад орқали.

Бу дардга даво бўлиб Аллоҳ барча неъматларни Ўзининг бандалари ўртасида адолатли тақсимлашини англаб етиш хизмат қилади. Бунга қуйидаги оят далил бўлади:
«…ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйганмиз» (Зуҳруф сураси, 32).

7. Хўжакўрсинга ҳаракатлар қилиш шунингдек, одамлар мақтови орқали.

Бунга амаллардаги самимийлик, ҳамма эзгу ишлар булар учун қилинаётган Аллоҳ яратган нарсаларнинг ҳаммаси у дунёда сизга миннатдорчилик билдириш учун етмаслигини англаб етиш билан қаршилик кўрсатиш лозим. Бунга далил бўлиб қуйидаги оят хизмат қилади:
«Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта «илоҳ» экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин» (Каҳф сураси, 110).

Давоми 👇

@Tafakkur3
8. Қизғанчиқлик орқали.

Бу дардни даволашга Аллоҳ яратганлар эга бўлган ҳамма нарса йўқ бўлиб кетиши, Аллоҳнинг қўлида бўлганлар эса абадий эканлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалар ёрдам беради. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Қуръонда айтадики:
«Сизнинг ҳузурингиздаги нарса тугайдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса эса, боқийдир. Албатта, Биз сабр этганларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз» (Наҳл сураси, 96).

9. Такаббурлик орқали.

Бунга марҳаматлилик орқали жавоб бериш лозим. Бундан қуйидаги оят далолат беради:
«Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билгувчи ва хабардор зотдир» (Ҳужурот сураси, 13).

10. Истаклар эшиги (дунёвий неъматларга эга бўлишга интилиш) орқали.

Шайтоннинг бу найрангига қаршилик қилиш учун одамларга умид боғламай қўйиш, балки фақат Аллоҳ таолонинг мукофотидан умид қилиш зарур. Қуръонда айтиладики:
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир» (Талоқ сураси, 2-3).

Аллоҳ таоло бизни шайтоннинг барча найрангларидан асрасин ва тўғри йўлдан бошласин!

Тафаккур қилинг!

Абу Муслим таржимаси

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аччиқ ҳақиқат.

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб  #Тарқатинг

Дунёда ҳар йили 3 миллион инсон Ароқ туфайли ўлмоқда! ҚОЛГАНЛАРИДА ЭСА СУРУНКАЛИ КАСАЛЛИКЛАР ПАЙДО БЎЛМОҚДА - жигар, ошқозон, асаб тизими, ҳазм жараёни.

Ароқнинг қандай балолигини видеони кўриб, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
HTML Embed Code:
2024/06/07 18:57:14
Back to Top