TG Telegram Group Link
Channel: Tafakkur egalari
Back to Bottom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллатни саводли бўлиши кимнинг зиммасида?
Ўқитувчиларнинг зиммасида.

Ўқитувчиларга етарлича шароит яратиб бериш кимнинг зиммасида?

....!?
(Жуда оғир савол, жавоб бериш жуда қийин...)

Ўқитувчиларни эса арзимаган маош бериб, устидан кулиб, хор қилиб қўйганимиздан кейин саводсизлигимизни расмий даражага олиб чиқиб, камига ундан уялмайдиган жоҳил оламонга айланиб бораяпмиз.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таҳлил

Эртаклар миллатнинг фитратини белгилаб берадиган. Ўзида ўша халқнинг орзу-ҳаваслари, хоҳиш ва истакларидан дарак берувчи маълумотлар манбаидир.
Ижтимоий хавфсизлик фани мутахассилари: - "Халқ эртаклари халқ менталитетини мукаммал акс эттирадиган, маълум ҳудудда истеқомат қилувчи одамлартомонидан атрофда содир бўлаётган воқеаларга қараб тузилиб кейин бир-бирига айтиб берувчи турли воқеаларни акс эттирган манбаалардир" деб таъриф берадилар. Сиз кўриб турган видео лавҳада ўрис зиёлилари Европпа миллатлари бўлган голландлар, немислар каби миллатлар билан русс миллатининг эртакларини ўзаро қиёсий таҳлил қилишибди.

Таҳлилни сиз ҳам эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гринкард чиқмаганларга бағишланади!

Эшитинг ва тафаккур қилиииб юраверинг! 😁😂

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна авлодалар ҳақида!

Ҳозирги ёшларнинг гапларини тушуниб ҳам бўлмай қолди.😃
Видеодаги қизнинг гапларини замонавий тилшуносларимиз таржима қилиб бермаса ота ва оналар фарзандлари гапларини тушунмаётган экан. 😁

Azizbekh канали админи билганича таржима қилибди:
Тц - торговый центр,
тт - тикток,
кринж - уят ёки аҳмоқона, рофл - устидан кулиш, хазиллашиш,
хард - қийин/oғир,
фудкорд - савдо марказидаги овқатланиш ҳудуди,
чил (чилить) - мазза қилиб ўтириш,
дэдинсайд - ҳафа (одамови) ўсмир,
лп - лучшая подруга,
имба - чотки,
скилл - қобилият,
твистер - товуқли шаурманинг бир тури,
баблти - қиммат шарикли чой,
падик - подъезд.

Хуллас, ўсмир ёшдаги фарзандари бор ота ва оналар янги терминларни ўзлаштириб тафаккур қилишсин! 😉😁😂

Раҳмат шарт эмас.

@Tafakkur3
#одоб

Тиканига эмас, гулига боқинг!

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Шазон айтади: "Шундай кишиларни кўрдимки, улар одамларнинг айб-хатолари ҳақида гапирардилар. Натижада Аллоҳ уларнинг ўзини ҳам ўша нуқсонларга мубтало қилди ва улар гуноҳларни қила бошладилар.
Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча қусур-хатолари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди ва гуноҳларини кечирди".

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: "Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади", деган.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна авлодлар ва уларнинг янги "сўзлашув тили" ҳақида!

Кимдур буларни нима деяётганини тушинтириб бера оладими манга? 😂

Навоий ва Қодирийлар буларни гаплашишини эшитиб гўрида тикка турмаса бўлди. Сиз ҳам эшитинг ва тафаккур қилинг!

Ха, айтганча тилшунослик ва шу соҳадаги илмий тадқиқот институтларини секииин ёпиб, уларга берилган биноларни бузиб, пахта эксак жамиятимизга кўпроқ фойда бўлармиди... 😀

@Tafakkur3
Ўзбек халқини советлар саводли қилганми?

Фейсбукда Ислам Капарзо отли “тарихчи”нинг видеомурожаатига кўзим тушди. Унинг иддаосига кўра, 1 май куни биз “Халқлар дўстлиги” майдонида кўтарилган қизил байроқни оккупантларники дея хато қилибмиз, “ул зоти мубораклар” ўзбек давлатининг туғилишига доялик қилиб, оммавий саводсизлик домидаги халқнинг ҳарф танишига сабабчи бўлган экан!

“Туркистонда 1914 йилда 5-6 фоизгина аҳоли саводли (94 фоиз аҳоли саводдан маҳрум!) бўлган эса, Луначарский дастури шарофати билан 1939 йилга келиб 98 фоиз аҳоли савод чиқарди. Ўша сиз айтган оккупантлар оммавий саводсизликни тугатиш билан шуғулланганлар”, – дейди “тарихшунос”.

Чор босқинига қадар ўзбек халқи қолоқ, саводсиз, илмсиз бўлган деган чўпчакни кўп замонлардан бери эшитиб келамиз. Капарзо ҳам шу мавзуда лоф уриб, ХХ асрнинг аввалида халқимизнинг 94 фоизи саводсиз бўлганини даъво қилмоқда. Бу ҳазил рақам эмас! Бу тахлит иддао халқнинг устидан ошкора кулиш деб аталса тўғри бўлади. Тарихий ҳақиқат хусусида қуйида сўз юритамиз, аммо бу даъво оддий мантиқ қаршисида ҳам чок-чокидан сўкилиши аниқ. Негаки, 94 фоиз аҳолиси ўқиш-ёзишни билмайдиган миллат ўз генофондидан мосуво бўлиб, халқ сифатида йўқликка юз тутмоғи даркор!

Хўш, 1939 йилгача уч қайта имло ва ёзувни ўзгартириб, халқни дахмазаларга гирифтор этиб ҳам пировардида 98 фоизлик саводхонликка эришиш мумкинми? Сираси, “тарихчи”нинг бу даъвосига тарих нима дейди?

Атоқли адибимиз Хуршид Даврон 1989 йили “Шарқ юлдузи” журналида чоп этилган “Тарих мезони ҳақиқатдир” номли мақоласида ёзишича, 1897 йили ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига асосан тожикларнинг 99,5; қирғизларнинг 99,4; туркманларнинг 99,3; ўзбекларнинг 98,4; қозоқларнинг 97,9 фоизи саводсиз бўлган(!) дея хулоса берилган. Бу ҳисоб-китоб эса ўлкада ташкил этилган рус-тузем мактабларида таълим олган болалар сонига нисбатан олингани энди сир эмас.

Туркистондаги эски мактаб ва мадрасаларда таълим олаётган ёшлар, отинбибилар қўлида хат-савод чиқараётган хотин-қизлар эса умуман “саноқ”қа қўшилмаган. Ваҳоланки, 1897 йили Самарқанднинг ўзида биттагина рус-тузем мактаби фаолият юритгани ҳолда, 21 мадраса, 83 мактаб ёки Бухорода ўша йилларда 103 мадраса бўлгани маълум.

Татар олимлари тарихий ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Туркистон мустамлакага айлантирилгандан сўнг маориф иши орқага кетган деган қатъий хулосага келганлар. Буни Туркистон генерал-губернаторларидан бири бўлган Н.Куропаткиннинг ўз кундалигига битган “Биз маҳаллий аҳолини 50 йил давомида тараққиётдан, мактаб-маорифдан ва рус ҳаётидан четда сақладик”, деган сўзлари ҳам тасдиқлайди.

Профессор Қозоқбой Йўлдошевнинг ёзишича, шўро давридаги деярли барча илмий манбаларда 1917 йил Октябрь тўнтаришига қадар Ўзбекистон аҳолисининг 1,5-2 фоизигина саводли деган ёлғон маълумот кўрсатилган. Ҳолбуки, 1897 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Россия маркази аҳолисининг саводхонлик даражаси ҳам бор-йўғи 21 фоизни ташкил этган. Сўнгги даврда олиб борилган тадқиқотларга кўра, 1913 йил Туркистон ўлкасида 7665 мактаб ва мадраса фаолият кўрсатган. Шу рақамнинг ўзи ўлкамиз аҳолисининг саводлилик даражаси расмий маълумотларда қайд этилганига қараганда анча баланд бўлганини тасдиқлайди.

Профессор Исматулла Абдуллаевнинг таъкидлашича, ўша даврларда миллий мактаб ва мадрасаларни битирганлар саводлилар қаторига қўшилмаган. 30-йилларда саводсизликни битириш учун “зарбдор” кураш бошланган кезларда ҳам араб хатида ўқийдиганларни алайно-ошкор саводсизга чиқарилган.

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол 1989 йили бундай дея куюниб ёзган эди: “Биз бир минг уч юз йиллик алифбомиздан айрилдик (Уни сизники эмас, арабники дейишди. Мантиқни қаранг: бизга ўн уч аср хизмат қилди-ю, бизники бўлмай, фақат арабники бўладими?) Боболаримиз қўли билан битилган минглаб, ўн минглаб китобларимиз оловга отилди, ерга кўмилди. Юзлаб тарихий обидаларимиз бузиб ташланди. Буюк тарих, қадимий маданият яратган халқни тўқсон саккиз фоиз бесавод эди деб эълон қилишди.

Давом... 👇

@Tafakkur3
Агар шу гап рост бўлса, шаҳарларимиздаги юзлаб мадрасаларда кимлар ўқиган? Биргина Шарқшунослик институтида сақланаётган юз мингга яқин қўлёзма ва китобларни кимлар ёзиб, кимлар мутолаа этган? Лекин биз уялмасдан, ашула қилиб айтиб юравердик:

“Ким эдик тарихда бизлар – номи йўқ, қашшоқ, гадо…”

Жаноб Исломжон Капарзо! Мен Марғилон шаҳрида туғилганман. Сиз айрича эҳтиром билан тилга олган ўша истилочи олимлардан бири Владимир Наливкиннинг тан олиб ёзишича, 1875 йилда биргина Марғилонда 57 та мадраса, 433 та мактаб, 42 та отинойи мактаби, 21 та қорихона, 243 та масжид, шунингдек, 2 та яҳудий мактаби бўлган. 1897 йили Марғилонда 36490 аҳоли истиқомат қилган. Демак, хомчўт қилиб кўрамиз. Ҳозирда олий ва ўрта-махсус таълим муассасасига тўғри келадиган 57 та мадрасада ўртача 50 нафардан, 475 та мактаб ва отинойи мактабида 30 нафардан ўқувчи таҳсил кўрган деб ҳисобласак, шаҳарнинг ярим аҳолиси илм-савод билан банд экани аён бўлади. Шунча мадрасаю мактаб томошагоҳ бўлмагандир, шунча толиби илм ўқишга варрак учиргани ёки лайлак ҳайдагани бормагандир! Эҳтимол, улар орасида катта оға тилини билмаган “саводсиз”лар кўп бўлгандир. Лекин ўша мактаб-мадрасаларни битирган толиби илмлар фаннинг бошқа йўналишларида “маданият олиб келган”лардан кўра саводлироқ бўлганига ишонаман.

Мустамлакачилар ҳимоячисига бел боғлаган “тарихчи” оппоқ бўёқда тасвирлашга уринган йиллар давомида ўзбек алифбоси ва имлоси икки марта ўзгариб, саводхонлик масаласи янада мураккаблашди. Аввалига минг йиллар давомида фойдаланиб келинган араб алифбоси ислоҳ қилинди, сўнг лотин ёзувига ўтилди. 1939 йили эса кирилл ёзуви жорий этилди. Халқимиз атиги 15 йил ичида 3 марта ёзув алмаштирди! Имло борасида “тажриба қуёни”га айлантирилган биз каби жафокаш миллат рубъи маскунда бошқа учрамаса керак!

Хўш, рус забонини билмайдиган аҳолини ёппасига саводсизга чиқарган, аслида эса, унинг минг йиллик ёзуви, таълим тизимини йўқ қилган, қисқа муддат ичида 3 карра алифбо алмаштириб, халқни саросар этган, яна уялмасдан “биз бу халқни саводли қилдик, ўлкага маданият олиб кирдик” дея кўкрак керган истилочиларнинг ворисларию “адвокат”лари яна нима истайди? Уларга ҳайкал қўяйликми?! Ё ота-боболаримиз қонига беланган ўша машъум алвон байроқни бош майдонимизга тикайликми?!

Ихтиёр Эсанов

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
— Судланувчи, сизни тўртта ҳовлингиз, бешта квартирангиз ва ўнта автомобилингиз бор. Лекин шундаям пора олганингизни тан олмаяпсиз!⠀
— Ўртоқ судья, сиздаям тўртта далаҳовли, бешта ҳовли, олтита квартира ва ўнта машина бор. Айтингчи, сиз порахўрмисиз?⠀
— Ишонтирдингиз. Айбсиз экансиз! Озод этилсин!

Қарға қарғани кўзини чўқимайди, туркумидан. 😁

Тафаккур қилораслар...

@Tafakkur3
ТАСНИИМ УЛ ҚУЛУБ

Кўпгина юртларда сеҳргарларга қарши курашиш қўмиталари, марказлар фаолият юритади. Шундай юртлардан бири Саудия Арабистонидир.

Риёз шаҳридаги "Сеҳргарларга қарши курашиш" маркази раҳбари Одил бин Тоҳир сеҳргарни қўлга киритиш асносида содир бўлган воқеани айтиб беради:

"Бир кун бизга жуда кучли сеҳргар ҳақида маълумот келиб тушди. Маълумотни текшириб, ходимамиз буюртма бериш баҳонасида сеҳргар билан телефон орқали мулоқот қилди ва қачон ва қаерга боришни келишиб олди. Табиийки сеҳргар сеҳр қилиниши керак бўлган одамнинг шахсий буюмларини олиб келишни ва каттагина суммани айтди. Келишилган вақт келганда биз ҳодимлар билан ўша ерга бордик. Сеҳргарни ушлашга борганда у биздан қочиб кетаётганига гувоҳ бўлдик. Ортидан қувдик, етиб олдик ва сеҳргар иккаламиз ўртамизда жудда қаттиқ кураш кетди. Лекин, бир пайт кўзимни олди бирдан қоронғулашиб кетди ва ўзимни йўқотиб қўяр даражага келдим. Кўзимни очсам сеҳргарни кўйлаги қўлимда турибти, ўзи эса қочиб кетган эди. Хуллас, ишимиз ўнгидан келмай орқага қайтдик. Мен эса нимани нотўғри қилганимни, нимага сеҳргар биздан устун келганини ўйлардим. Ўйлаб ўйлаб, уйдан чиқишда Россуллоҳ алайҳиссаломнинг уйдан чиқишда ўқиладиган дуоларини ўқимаганим эсимга тушди ва шу сабаб бўлса керак деган фикрга келдим. Оз вақт ўтгандан сўнг ҳалиги сеҳргар қаердалиги яна маълум бўлди. Уни ушлашга чиқадиганларнинг ҳаммаси билан уйдан чиқишда суннатда келган дуони ўқиб чиқишга келишиб олдик. Операция муваффақиятли чиқди ва биз сеҳргарни ҳеч қандай муаммосиз ушладик. Сеҳргар билан савол жавоб вақтида тинмай "мени қандай ушладиларинг, бу мумкин эмас эди, менга жинларим хабар бериши керак эди" деб қайтарар эди. Мен эса "бунга учта сабаб бор, ва учтасидан бири сабаб биз сени ушладик деб ўйлайман дедим".

"Қандай сабаблар" деди.

Мен эса: "биринчиси сен шайтонларинга етарли даражада ибодат қилмайсан, шунга улар сенга ёрдам беришмаган дедим". У: "йўқ, бундай эмас. Мен уларга етарли даражада ибодат қиламан" деди.

Иккинчиси эса: "сен жуда кўп одамларга зулм қилгансан, қанчадан қанча оилаларни хароб қилгансан, мазлумлар эса сени тинмай дуоибад қилишган " дедим.

"Бу бўлиши мумкин, учинчиси қанақа" деди.

"Учинчиси эса, биз сени ушлашга кетаётганда ҳаммамиз уйдан чиқиш дуосини ўқиб чиқишга келишиб олган эдик, шу сабаб шайтонларинг бизни кўрмаган" дедим.

У: "мени қўлга тушишимга асосий сабаб мана шу бўлса керак" деди.

Биз жиддий қабул қилмайдиган, аксаримиз билмайдиган дуони фазилатини ўзингиз билиб олаверинг.

Уйдан чиқиш дуоси:

بِسْمِ اللَّهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга: «Ҳолинг қандай?» дейди».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Онам...

❗️8 май — Халқаро Oналар куни!

Барча оналарни фарзандлар номидан табриклаймиз.

Oнаси борлар, тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Марказий Осиёга қўшин киритмоқчи...ми???

“Минтақада 16 мингдан ортиқ ваколатхона ва филиалларга эга бўлган юздан ортиқ йирик ғарбпараст нодавлат ташкилотлари(жосуслар демоқчи) фаолият юритмоқда”.
“Махсус ҳарбий операция фонида бу ноҳукумат ташкилотлар Марказий Осиё давлатларининг Россия Федерацияси билан ҳарбий-техникавий, иқтисодий ва маданий ҳамкорлигини қисқартириш мақсадида Россияга қарши фаоллигини сезиларли даражада оширди. Биз бунга қарши фаол чоралар кўряпмиз”

Шойгу. Россия мудофаа вазири.

Унинг сўзларига кўра, 2024-йилда Марказий ҳарбий округда асосий саъй-ҳаракатлар минтақа мамлакатларидаги инқирозли вазиятларни бартараф этишга ва Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларида ўтказиладиган еттита ўқув машғулотларида иштирок этишга қаратилган эмиш.

Буларни нима деяётганини англаяпсизми?

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Маҳалламиздаги Green Card чиққан йигитларнинг ҳолати: 😂

Тафаккур қилдирворадида ўзиям.

@Tafakkur3
Одам боласига табиатнинг сабоқлари…

Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан...

Ажабланарлиси нима, биласизми?
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди...

Хулоса сиздан...

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
#мулоҳаза

Эркакнинг шайтони унинг фитратидаги энг заиф нуқтани буюради. Яъни қарашни!

Шунинг учун Аллоҳ эркакка: "Шайтонга эргашма" демоқ учун, тасаттурни унинг нигоҳига тортади: "Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар"...

Ваҳоланки, қизларнинг фитратида қараш эмас, қаратиш бор. Яъни ҳар бир қиз ўзини бошқаларга яхши кўрсатишга дастурланган. Шунинг учун шайтон қизларга Ўзингга қаратгин!, дейди. Бунинг учун очилиб - сочилишни таъкидлайди.

Бу борада ояти каримада: "Сен мўминаларга айт, кўзларини тўссинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлари бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар...” (Нур, 31-оят)

Шундай экан қизларнинг тасаттури яшириш, эркакларнинг тасаттури - қарамаслик”!...

Йигит ва қизларимиз тафаккур қилишсин!

Мунис

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 май - Хотира ва қадрлаш куни.

@Tafakkur3
1945 йил Берлинни олиб урушда ғалаба қозонган совет армияси георгий лентасини тақмаган!

Лекин, СССРга қарши курашган, асл миллати рус бўлган, хоин генерал Власов ва унинг тарафдорлари бу лентани таққанлар. Яъни, бу тасма русс фашизимининг белгиси хисобланган. Буни расмда шахсан генерал Власовнинг кўкрагида ҳам кўриб турибсиз.

Хўш, энди айтингчи бу лента Россия империясиники бўлса ва фашистларга сотилган хоинлар таққан лента бўлса, унда нега уни хозирги собиқ СССР дан қолган давлатлар 9-май ғалаба кунида тақиши керак?

Демак, хулоса шу-ки георгий тасмасини тақиб юрганлар русс фашизимини қўллаб-қувватлаётганлардир.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
Амир Темурнинг ваҳшийларча ўлдирилган 18 яшар ўғли ҳақида биласизми?

Соҳибқирон Амир Темур ҳақида билмаган одам бўлмаса керак. Буюк сальтанат тузиб, замонасининг деярли барча давлатларда адолат билан ҳукм юритган бундай ҳукмдорлар тарих саҳифаларида камдан-кам учрайди.

Амир Темурнинг тўртта ўғли борлиги тарихий манбаларимиздан бизга маълум. Лекин Амир Темурнинг навқирон 18 ёшида ваҳшийларча ўлдирилган бешинчи ўғли ҳақида кўпчилик билмаса керак. Биз тарихимизни ўрганишимиз учун доим рус тарихчилари қўлёзмаларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз (қандай ачинарли ҳолат). Тарихимизнинг энг керакли қўлёзмалари айнан руслар томонидан йўқ қилинган! Рус тарихчилари тарихимизнинг деярли 80 % ини ўзгартириб йўқ қилишган. Шунинг учун биз ўз аждодларимиз ҳақида деярли кўп маълумот ололмаймиз. Бир қанча муддат аввал урду тилида ёзилган бир китобдан қизиқ маълумот ўқигандим, кейин бир инглиз тарихчиси китобидан ҳам худди шу маълумотларни ўқидим. Ҳозир шуни сизларга ҳавола этаман.

Аввало Амир Темурнинг бизга маълум бўлган ўғиллари ҳақида озгина маълумот бериб ўтсак.
Амир Темурнинг тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо эди. Жаҳонгир Мирзо 1356-1376-йилларда яшаган ва касалликка чалиниб 20 ёшида вафот этган. Амир Темур ўлимидан олдин тахт вориси этиб тайинлаган Пирмуҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг фарзанди эди.

Соҳибқироннинг иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо 1356-1394-йилларда яшаган. 1394-йилда курд жангчиси томонидан отилган заҳарланган камон ўқи Умаршайх Мирзонинг ҳаётига нуқта қўяди.

Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ 1366-1408-йилларда яшаган. 1408-йил 22 апрель куни туркманларга қарши жангда ҳалок бўлади.

Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳрух 1377-1447-йилларда яшаган. Отасининг вафотидан кейин 1409-йилда тахтни эгаллашга муваффақ бўлган. 1447-йилда Султон Муҳаммад исёни вақтида отдан йиқилиши натижасида ҳалок бўлади.

Энди кўпчиликка маълум бўлмаган Темурнинг бешинчи ўғли ҳақида фикр юритсак. Айрим манбаларда унинг исми Саид Яҳё бўлган деб ёзишган, айрим манбаларда эса исми номаълум деб келтирилган. Амир Темур бу ўғлини абжирлиги, ақлий салоҳияти жуда юқори эканлигини ёшлигидаёқ пайқаган. Саид Яҳё худди Амир Темурнинг ўзидек моҳирлиги билан ажралиб турган. Шунинг учун Темур бу ўғлини барчадан сир тутиб, чекка тоғларда барчанинг кўз ўнгидан йироқда тарбия қилиб улғайтиргани айтилади. Амир Темур бу ўғлини ўзининг тахт вориси этиб тарбиялаган бўлса ажаб эмас.

Амир Темур Саид Яҳёни ёшлигиданоқ одамлардан ажратиб, чекка тоғларда тарбия қилиш учун унга алоҳида муаллимлар, жанг санъати усталарини ёллагани айтилади. Саид Яҳё жуда таффаккурли ва моҳир жангчи бўлиб етишган. Улғайганидан сўнг уни Амир Темур оддий жангчи сифатида кўп жангларда синаб кўради. Саид Яҳё тахминан 1379-1380-йиллар атрофида туғилган.
Лекин қандайдир сирли тарзда Амир Темурнинг душманлари ҳам бу ўғли ҳақида хабар топишган. 1397-йиллар атрофида Саид Яҳё Кобулдан паштун қабилалари жангчилари томонидан ўғирлаб кетилган. Анча вақтдан кейин эса Пешовар Кашмир дараларида Саид Яҳёнинг тулуп қилиб ёғочга боғланган жасадини топишади. Уни тириклайин қорнини ёришиб ички аъзоларини бўшатиб, ичига сомон тиқишган.
Бир манбада бу ишни паштун жангчилари қилгани айтилган. Бошқа бир манбада эса бу ишни Чин (Хитой) жангчилари қилгани, паштунлар эса фақат уни Чин (Хитой)ликларга ўғирлаб элтиб бергани айтилган.
Шу воқеадан кейин Амир Темур Ҳиндистон юришида Пешовар, Лахор, Мўлтон ва Кашмир чегараларида 20 минг паштунни қириб ташлагани ва Хитойни маҳв қилиш режасини ишлаб чиқа бошлагани ҳам айтилган. Афсуски ёш темурийзоданинг тақдири аянчли якун топган.

Ха азизлар, ўрислар томонидан ўзларининг манфаати учун ёзилган соҳта ва импотент тарихимизни ҳақиқий факт ва далиллар билан қайта ёзишимиз керак!

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Светофорни ёмони эканми 😂

Шунақасидан бизни барча светафорларга немедленно ўрнатиш керак экан.
Анча-мунча бефорасат хайдовчилар тафаккур қилармиди... ? 😉😁

@Tafakkur3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда бўлаётган парадлардан бирида олинган эксклюзив кадр. Қайсидир аскар оёқ-кийимсиз қолди.

P.S.: Аскарларинг оёғингдаги "ковушини" ҳам маҳкам тутутолмас экан, парад қилишга бало борми? Дейдиган одам йўқ!

@Tafakkur3
HTML Embed Code:
2024/06/08 20:26:32
Back to Top