TG Telegram Group Link
Channel: Rustam Ibragimovich Xolmurodov
Back to Bottom
#Хушхабар

📌Монография: “Ўзбек халқ китоблари туркумидаги асарлар: адабий анъана ва ижодий ўзига хослик”

Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Муслиҳиддин Муҳиддиновнинг “WORKS IN THE CYCLE OF UZBEK FOLK BOOKS: LITERARY TRADITION AND CREATIVE ORIGINALITY” номли монографияси Германиянинг "Ламберт" нашриётида чоп этилди.

Мазкур монографияда ўзбек халқ китоблари туркумидаги асарлар: адабий анъана ва ижодий ўзига хослик намоён бўлган. Шунингдек, “Баҳром ва Гуландом” сюжетидаги асарлар қиёсий таҳлил этилиб, уларнинг ўзаро алоқалари, ҳар бирига хос хусусиятлари, ҳамда бу асарларга хос бўлган ягона сюжетнинг пайдо бўлиши, унинг манбалари қиёсий-типологок йўналишда ўрганилган. Бу нашр жаҳоннинг кўп тадқиқотчилари ҳамда кенг ўқувчилар оммасининг ўзбек адабиётидаги “Баҳромнома”лар сюжетидаги асарларга қизиқишини уйғотади.

Қувонарлиси, мазкур монография халқаро китоб дўконларида
сотувга чиқди.

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 5 июнь — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни...

Telegram | Facebook
#Янгиликлар

📌 Самарқанд давлат университети: Япониялик олимлар билан ҳамкорликнинг янги даври бошланди...

Самарқанд давлат университетига Япониянинг Киото университети профессори, Ўзбекистон-Япония САТРEПС лойиҳасининг раҳбари, Кенжи Танака ҳамда Мие университети профессорлари Матсуо Наоко ва Кристина Тодеричлар ташриф буюрди.

Батафсил: 👉 https://www.samdu.uz/cy/news/55207

Telegram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон-Туркия: стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи

Telegram | Facebook
#Янгиликлар

📌 Самарқанд давлат университети Тожикистон педагогика институти билан ҳамкорлик қилади…

Самарқанд давлат университетига Тожикистон педагогика институти ректори, профессор Ансорий Муаззамхон Қудратзода бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Батафсил: 👉 https://www.samdu.uz/cy/news/55370

Telegram | Facebook
⚡️Самарқанд давлат университети жаҳон рейтингларида...

Таиландда ўтказилаётган Глобал Барқарор Тараққиёт Конгресси доирасида дунёнинг энг нуфузли Times Higher Education рейтинг агентлигининг Impact Ranking-2024 йил натижалари эълон қилинди.

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети мазкур нуфузли рейтингда дунёнинг энг яхши ТОП-1000 олий таълим муассасалари қаторидан жой олди.

Самарқанд давлат университети, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги ва очликка барҳам бериш йўналишида дунёнинг ТОП-100 университетлари рўйхатига ҳам киритилди.

Мазкур рейтингда дунёнинг 125 мамлакатидан 2152 университет иштирок этган.

Telegram | Facebook
HTML Embed Code:
2024/06/14 11:48:57
Back to Top