TG Telegram Group Link
Channel: Zafar Khashimov
Back to Bottom
Кеча Варшавада ЕТТБ томонидан ташкил этилган “Ривожланаётган мамлакатларда озиқ-овқатлар барқарор чакана савдоси” халқаро анжумани доирасида ўтган бир неча йил ковид ва минтақадаги геосиёсий тахликалар шароитида қандай қилиб Korzinka корхонамизни жадал ва барқарор ривожлантирганимиз тажрибаси билан тадбир қатнашчиларини таништирдим.
1979 йил. Август ойининг оҳирги кунлари.
Мактабдаги янги ўқув йилига тайёргарлик айни қизғин палласида.
У йили мен эндигина 5-синфга ўтган эдим, укам Алишер эса 4-синфга…
Ойимлар ҳар йили ишхоналарида отпускларини айни августнинг оҳири сентябрь ойининг бошига мўлжаллаб олар эдилар. Сабаби, бизни мактабга астойдил тайёрлаб, янги ўқув йилини муваффақиятли бошлаб юборишимизда бош- қош бўлиб туриш эди.
Хуллас, ўша куни ойим билан мен, уларнинг отпуск пулларини олиб, бозор қилгани ГУМга бордик.
Кийим кечак, жумладан кўйнаклар, шимлар, китоб дафтар, ручка- қалам, альбом, тушь, бўёқ ва шу кабиларни сотиб олдик.
Ўшанда мен мактабга московча форма (сурати пастда) кийишни жуда орзу қилар эдим. Унинг ранги тўқ кўк, пушуқ матодан бўларди ва менга катталарнинг костюми каби салобат бериб турадиган кийим бўлиб кўринарди. ГУМнинг қайсидир қаватида шундай форма топдик ҳам. Нарҳи ҳозир ҳам эсимда 22 сўм эди. Ойимлар ҳамёнларини очсалар, 28 сўм пул қолган экан. Кийим кечак, мен ва укам Алишерга доим бирга олинарди.
Шунинг учун эртасига яна пул олиб келиб, бира тўла иккита оламиз, фақат менга олиб, укамни ҳафа қилиб қўмайлик, дедик-да, пастга тушиб, трамвай остановкасига бордик ва уйга йўл олдик. Кутиб турганимизда остановка олдида кимдир узум сотаётган эди. Ойимлар уйга икки килоча ўша узумдан ҳам сотиб олдилар, шу орада трамвай келиб қолди ва биз ўша зич трамвайга чиқиб йўлга тушдик.
Бир остановка юрар-юрмас, трамвай ҳайдовчиси Ҳадра бекатига ҳам етмасдан трамвай йўлини давом эттирмаслигини ва ўша ердаги депога киришини эълон қилиб, ҳаммани трамвайдан тушишга шоширди. Иссиқ кунда офтоб тагида трамвайни анча кутиб қолиб, энди яна ярим йўлда қолган йўловчилар хайдовчига шикоятини қилиб, ачиб- нолиб бўлсада, бир бирини туртиб- суртиб трамвайнинг ягона очилган олди эшигидан чипталарини кўрсатиб, туша бошладилар.
Биз ҳам аранг тушиб олдик. Жуда чарчаган эдик.
Ойимлар:
- Майли, кел, таксида бора қоламиз, 1 сўм кетса- кетибди-да, - дедилар-у, сумкаларидан пул олмоқчи бўлиб қарасалар, ҳамёнлари йўқ эди.
Трамвайда ўша туртилиб тушаётганда эпчил чўнтак ўғрилари ГУМдан келаётган йўловчиларни тоза шилишган экан. Атрофимизда яна бир икки йўловчи оҳ- воҳ, деб қолди.
Ҳозир ўйлаб қарасам, ўша бизни ярим йўлда трамвайда сиқилинчда ҳаммани олди эшигидан туширган трамвайчи ҳам ўша “карманшикларга” шерик бўлганлиги эҳтимолдан холи эмаслигини тушунаяпман.
Нима бўлганда ҳам, ойимларнинг пулларини ўғриларга олдириб қўйдик. Ойимларнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. “Ўша формангни олиб берсам бўлмасмиди?”- деб ўзларини койидилар. Ойимни кўриб, менинг ҳам кўзимга ёш келди.
Энди уйдаги пуллари билан ҳам мен ва укам иккимизга форма олиб бераолмасдилар.
“Қўяверинг, опажон (ўша пайт, негадир, ойижонимни “опа” дер эканмиз), ўзимизнинг кулранг формамиз ҳам дуруст”- десам, ойимлар кўзларидан яна ёшланди. Ўшанда Хадрадан Лабзаккача, сумкаларни кўтариб, яёв келдик. Йўлда мен ойимни: “яхшиям оҳирида узум олган экансиз”, - деб овутмоқчи бўлиб келардим.
Ҳозир у ходисага гарчи сал кам 45 йил ўтган бўлсада, шу хотира хаёлимга кўп келади. Мана ҳозир ҳам Хадрадаги худди ўша биз тушган бекатда турган трамвай фотосуратини кўриб, ўша узоқ кунги ҳодиса яна эсимга тушди…
Тарихда биринчи марта хусусий компания сифатида Anglesey Food, Korzinka супермаркетлар тармоғи мамлакатимизда энг кўп иш ўрини яратган корхоналар сафига кирибди.
Дарвоқе, Бандлик Вазирлиги телеграм каналини энди кўрибман, обуна бўлдим. Кўпгина қизиқарли маълумотлар чиқиб турар экан. Тавсия қиламан.
Forwarded from Bandlik Vazirligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Eng ko‘p ish beruvchi TOP-10 korxonalar:
(29.04.2024-yil holatiga)

1. "Navoiy kon-metallurgiya kombinati" AJ – 48 308 nafar;

2. "Olmaliq kon-metallurgiya kombinati" AJ – 36 629 nafar;

3. "Temiryo‘linfratuzilma" AJ – 34 816 nafar;

4. "Hududiy elektr tarmoqlari" AJ – 20 873 nafar;

5. "Romstar" MChJ qo‘shma korxonasi – 18 800 nafar;

6. "O‘zbektelekom" AJ – 17 641 nafar;

7. "UzAuto Motors" AJ – 16 628 nafar;

8. "Hududgazta'minot" AJ – 16 309 nafar;

9. "O‘zbekneftgaz" AJ – 13 926 nafar;

10. "Anglesey food" MChJ – 12 726 nafar.



Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Осиё Тараққиёт Банкининг (ADB) 57-нчи йиллик ҳисобот учрашуви. ADB ўз фалоятида Халқаро озиқ-овқат ҳавфсизлигига, яъни дунёнинг ўсиб бораётган аҳолиси, шу билан бирга, ёмонлашиб бораётган иқлим, дунё миқёсида тушиб бораётган ҳосилдорлик, сув танқислиги, глобал иссиқлашуви натижасида аграр тизимларнинг бузилиши, ҳамда пандемия, геосиёсий нотинчликлар холатида логистик ва ишлаб чиқариш узилишлари шароитида ўз фаолиятини минтақа ахолсини етарли озиқ овқат маҳсулотлари билан таъминлашга астойдил бел боғлаган. Афсуски, ҳозирда очликдан азият чекаётган жаҳон аҳолисининг ярмидан кўпи айнан Осиё минтақасида яшар экан. Минтақада 400 млндан кўп аҳоли муайян холда етарли озиқага эришаолмаётган экан.
Эслатиб ўтаман, ADB бизнинг корхонамизга COVID-19 пандемияси шароитида аҳолини озиқ овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб туриш фаолиятимизни 12 млн доллар ёрдами билан қўллаб қувватлаган эди.
Ajoyib interview bo’libdi.
HTML Embed Code:
2024/05/04 09:20:00
Back to Top